Latest news

00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  3 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  1 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  10 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  7 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  6 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  27

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз" News

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"

Иордания – Ўзбекистон учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов иштирок этди.
“Иордания яхши жамоа. Аммо биз эртага 0:0 учун эмас ғалаба учун майдонга тушамиз. Йигитлар ҳам бунга тайёрлар. Тошкентда янада кучлироқ ўйнашга ҳаммамиз тайёрмиз. Мақсад мухлисларни хурсанд қилиш”, - дейди Қосимов.

- Уларни йўқотадиган нарсаси йўқ...
- Бунинг учун ўзимиз илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олишимиз ва ўз бахтимизни уларни дарвозаси ёнидан қидиришимиз керак.

- Ҳимояда муаммо йўқ эмас. Айниқса Иорданиядаги ўйинда қарши ҳужумни ўтказиб юбордик.

- Қарши ҳужумни ўтказиб юбормаслигимиз керак. Иорданиядаги ўйинда бир нечта шундай вазиятда яхши ҳаракат қилдик. Дарвозабон борасида ҳам муаммо йўқ.

- Бурчак тўпларидан унумли фойдаланиш имкониятимиз камайиб кетди, нольга тенг десак ҳам бўлади.

- Бу борада ишлаяпмиз. 8та бурчак зарбасини амалга оширган бўлсак, шундан ярми унумсиз бўлди.

- Биринчи ўйиндан келиб чиқиб Зуҳуровдан қаноат ҳосил қилдингизми? Дарвозабон масаласи ёпилдими? Нагаевни қолиб кетиши режангизга ўзгартириш киритдими?
- Зуҳуровдан қониқиш ҳосил қилдим. Эртага ҳам агар жиддий муаммо бўлмаса Мурод туради. Нагаевни эса ҳақиқатан ҳам иккинчи бўлимда майдонга туширишни мақсад қилган эдим.

- Бақоев ва Насимовни бирга кўрамизми? Кейин асосан ҳужумлар қанотдан уюштириляпти.

- 1 ўйинда ҳужумчиларга кўп ҳам пас келмагани учун унумдорлик бўлмади. Бунинг учун кўпроқ тўп билан муомалада бўлишимиз керак.

- Одил аслида бизни 0:0 ҳам қониқтиради. Сизнингча 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга кучимиз етадими?

Одил Аҳмедов: - Тўғри. лекин бундан ҳам кўп гол уришимиз мумкин. Эртанги мақсад ғалаба қозониш ва биз мухлисларни қувонтиришимиз керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика