Latest news

10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   0 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди News

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди

Хабарингиз бор, 20 август куни терма жамоамиз Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Бу ўйинга 23 нафар футболчи чақирилганди, лекин Миржалол Қосимов 20 нафар ўйинчи билан Бокуга жўнаб кетди. Таркибдан “Олмалиқ” футболчилари Азамат Исроилов билан Диёр Туропов, шунингдек “Нефтчи” дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тушиб қолишди.

Маълумки, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси июль ойи охирларида Тошкентда тўққиз кунлик йиғин ўтказганди. Ўшанда олий лиганинг тўртта клубига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувларида “Олмалиқ” ҳимоячиси Азамат Исроилов яхши таассурот қолдирганди. Бироқ у Озарбойжонга кетмади. Бунинг сабабини эса терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов қуйидагича тушунтириб берди:

“Тўғри, олдинги ўйинларда Азамат Исроилов ўзини кўрсатганди, бироқ ўша йиғинимизда Даврон Ҳошимов иштирок этмаганди. Шу боис бу сафар “Пахтакор” ҳимоячисини синаб кўришга қарор қилдим. Осиё ўйинларигача ҳали вақт бор, шундай экан, ҳали ҳеч ким якуний рўйхатдан тушиб қолгани йўқ. Инчонга бориш учун ҳаммада имконият бор”.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика