Latest news

19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  1 19:02Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 (матнли трансляция)  4 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  5 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  11 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  8 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  3 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  6

Мирко Йеличич "Йилнинг энг яхши мураббийи"? News

Мирко Йеличич "Йилнинг энг яхши мураббийи"?

"Локомотив" жамоаси билан чемпионлик унвонини қўлга киритган Мирко Еличич, 2016 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи этиб топилиши мумкин.

Гарчанд ўйинлар қайдномасида Андрей Микляев қайд этилган бўлсада, "ПРО" лицензияси йўқлиги учун бош мураббий вазифасини астралиялик мутахассис бажарди.

Шу кунгача фақат бир маротаба ҳорижлик мутахассис Ўзбекистонда энг яхши мураббий бўла олган. Бу унвонга 2004 йил туркманистонлик Тачмурод Агамуродов эришган.

"Насаф" кубок финалида ғалаба қозонадиган бўлса, Рўзиқул Бердиевнинг ҳам имконияти ошиши табиий.

Шу кунгача 6 нафар ҳорижлик мураббий "энг яхшилар" қаторида эътироф этилганлар. 1998 йил "Сўғдиёна" мураббийи Александр Мягков, Юрий Вазгеновичдан кейин иккинчи бўлганди. Украиналик Сергей Шевченко эса кетма-кет уч маротаба лауреатлар қаторидан жой олган. У 1999 йил "Андижон" устози сифатида иккинчи ўринни қўлга киритган. 2000 ва 2001 йилларда эса "Қизилқум" билан эришган ижобий натижалари туфайли кучли учликка кирганди. 2004 йилда Ханс-Юрген Геде учинчи бўлганди. "Машъал"даги муваффақиятидан сўнг Виктор Кумиков 2007 йилда, ОФК Кубогида зафар қучган Анатолий Демьяненко 2011 йилда яхшилар орасида учинчи бўлган эдилар.

"Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида энг кўп ғалаба қозонган мутахассис, Юрий Саркисяндир. "Нефтчи" билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган мэтр мураббийнинг ҳисобида 5та соврин бор. 

"Энг яхши мураббий" номинациясида Жасур Абдураимов ҳам пойгага қўшилишини тахмин қилса бўлади. Ундан ташқари, "Бухоро" билан тўртинчи ўринни эгаллаган Жамшид Саидов ҳам лауреатлар қаторидан жой олиши мумкин.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика