Latest news

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман" News

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун, яъни 27 июнь куни юртимизда нишонланаётган матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан қалам аҳлини табриклади.

«Ҳар бир йўналиш ва соҳанинг ривожи йўлида матбуотнинг, айниқса жонкуяр журналистларнинг ўрни ва хизмати катта. Хусусан футбол ривожи йўлида бир қатор журналистлар ўзларининг жонкуярлиги ва фаоллиги билан миллионлар ўйинининг тарғиботига катта ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу йўлда нафақат интернет журналистикаси, балки телевидение, радио ва бошқа йўналишларда ҳам матбуот вакиллари, шунингдек, кадр ортида хизмат қилувчи оммага кўринмайдиган қатор фидойи ходимлар катта меҳнат қилишади. Ҳозирги замонда футболни матбуотсиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Умид қиламанки, яқин йиллар ичида нафақат ўзбек матбуоти, балки жаҳон медиаси ўзбек футболининг ютуқли лаҳзалари ҳақида ёзиш билан овора бўлади. Ўз ишини профессионал тарзда бажарадиган, ўринли танқид, таҳлилий қараш ва холисона ёндошув билан қалам тебратадиган барча матбуот ва ОАВ ходимларини чин юракдан табриклайман ва уларга ижодий муваффақият тилайман. Юртимиздаги барча журналистларни профессионал касб байрами билан табриклайман», - дея ўз тилакларини билдирди Миржалол Қосимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика