Latest news

21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  9 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди" News

Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди ва бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. Сабаби "Нефтчи" жуда яхши ҳимоялана олади ва қарши ҳужумга ўтади. Биринчи бўлимда стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз бизга асосий муаммоларни келтириб чиқарди. Ўша голдан сўнг биз шошқалоқлик қила бошладик. Ўйиннинг дастлабки қисмида ҳисобни тенглаштириш учун иккита вазиятимиз бор эди. Рақиб дарвозабони Ботирали Эргашев бугун яхши ўйин ўтказди ва ўз жамоасига ёрдам берди. Танаффусдан кейин эса, ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик, лекин "Нефтчи" тартибли ҳимояланди. Футбол шундай ўйин, сен урмасанг сенга уришади. "Нефтчи" бугун ҳақли тарзда ғалабани илиб кетди. Жамоам сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб боргани мени хурсанд қилди, бу жуда яхши жиҳат. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва биз кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришда давом этамиз", - деди Миржалол Қосимов.


- Асосий таркибни танлашда хато қилдим деб ўйлайсизми?


- Нега бундай саволлар бераверасизлар? Масалан, мен хато қилдим ёки йўқ. Қайси футболчи майдонга тушиш учун яхшироқ тайёр бўлган бўлса, мен уларга имконият бердим. Ҳаммага ҳам бирдек ёқиб бўлмайди. Агар бошқа таркиб билан ҳам мағлуб бўлганимизда, яна шу саволни беришган бўлар эди. Бу кераксиз савол деб ўйлайман, тўғриси.


- Миржалол ака, иккинчи бўлимда Раҳмонов ва Аҳмадалиев ўйинга қўшилганидан сўнг жамоа ўйини яхшиланди...


- Биринчи таймда ҳам яхши ўйнадик-ку. Биз стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Элдор бугун кўп индивидуал хатоларга йўл қўйди. Гадоев ҳам шошқалоқлик қилди ва кўп вазиятларда тўпни юқотди. Шу сабабли, танаффуснинг ўзидаёқ ўзгаришларга қўл урдим. Бу футбол. Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди. Аҳмадалиевнинг голи бироз кечроқ урилди, менимча.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика