Latest news

16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  0 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  5 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  12 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  0 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  11 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  30 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2 10:52Италия грандларига "Реал" ҳужумчиси керак  3

Миржалол Қосимов: “Насаф” қарши ҳужумлар эвазига натижага эришди” News

Миржалол Қосимов: “Насаф” қарши ҳужумлар эвазига натижага эришди”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Насаф”-ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Биринчи навбатда “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин эди. “Насаф” қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилади. Улар ўйин бошида шу услубдан унумли фойдаланишди. “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришди. Кучли босимга дуч келмадик деб ўйлайман.


- Бугун ҳар икки жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этиб берди. ОКМК ҳозирда чемпионлик учун даъвогар клублардан саналади. Жамоага чемпионлик учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?


- Бир гап билан таъриф бериш қийин. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш керак. Бугун юта олмадик, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёққан бўлса, бундан хурсандмиз.


- Жамоангиз сўнги дақиқаларда  гол урган ўйинлар бўлди. Натижа учун жиддий курашади. Шу каби вазиятларга изох берсангиз?


- Футболда ҳар-хил кутилмаган вазиятлар бўлади. Мухлислар ҳурмати учун ҳам охиригача ўйнашимиз лозим. Ўша пандемия даврида мухлисларсиз ўйнадик, футбол аслидек бўлмади. Футболни мухлислар учун ўйнаймиз. 


- “Сурхон”га қарши учрашувдан сўнг “Насаф”га қарши ўйин жамоангиз учун чемпионлик йўлидаги охирги имконият эканини айтиб ўтгансиз. Шунга кўра, ОКМК чемпионлик пойгасидан чиқиб кетдими?


- Йўқ, имконият бор эди, интиригани сақлаб қолмоқчи эди. Олдинда 7 та тур бор, охиригача курашиб, кейин чемпионат якуни ҳақида ўйлашимиз керак.


- Пенальти билан боғлиқ қарор ҳақида фикрингиз?


- Энди бу вазиятни такрор кўриб чиқиш керак. Ойбекнинг ўзи ҳам кийиниш хонасида ажабланиб ўтирибди. Бир нарса дея олмайман. Ўша вазиятни кўрмай қолдим, ўгирилиб турган вақтимда содир бўлди. Теккан ёки тегмагани, ҳар кимнинг ўз виждонига ҳавола.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика