Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  20 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  11 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Миржалол Қосимов: "Металлург" иккинчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатди" News

Миржалол Қосимов: "Металлург" иккинчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатди"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Металлург"га қарши баҳсдан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов саволларга жавоб берди.

"Дерби доим қизғин, кескин курашларга бой ва томошабоп ўтади. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Гарчи таркибдаги йўқотишларга қарамасдан учрашувни ёмон ўтказмадик. Биринчи бўлим жамоамиз устунлигида ўтди ва қатор вазиятлар яратдик. Касьян икки бор яратилган имкониятдан фойдаланиб, устунлигимизни ҳисобда акс эттирди. Иккинчи таймда эса ҳисобдан келиб чиқиб, кучни тўғри тақсимлаган ҳолда ҳаракатландик. 

Рақиб ҳам иккинчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатди. Ўйлашимча, ҳақли тарзда муҳим ғалабага эришдик. Бугунги ўйинда жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга катта раҳмат! Уларни хурсанд этганимиздан бахтиёрмиз.

Энди икки кундан сўнг бизни қолдирилган ўйин доирасида «Қизилқум»га қарши баҳс кутмоқда. Жамоани тезроқ мазкур ўйинга тайёрлаш устида ишлаймиз", - деди Миржалол Қосимов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика