Миржалол Қосимов: "Ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди"
02 oct 2021 20:57
News
Миржалол Қосимов: "Ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди"
"Биринчи бўлим суст ўйин намойиш этилди. Жамоалар бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Интизомли ўйин бўлди. Ўйлайманки, иккинчи бўлимда шиддат, тезкорлик, жанговарлик ошди. Курашларга бой учрашув бўлиб ўтди. Уч очко олиш учун майдонга тушгандик. Аввало ўзимиз айбдормиз. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. Футбол шундай нарса, майдонга чиққанда тайёргарлик кўрилмайди. "Бунёдкор" ўтган турда Қаршида аламли мағлубиятга учраганди. Шу боис ўз мухлислари, раҳбарлари олдида жонини бериб ўйнашини йигитларга таъкидлагандим. Футбол икки бўлим ўйналади. Иккинчи таймдаги ҳаракатни илгарироқ бошлашганида, натижа бошқача кўриниш оларди. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Ана шу баҳсларда фақат ғалаба учун тўп тепамиз. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ўзимизга боғлиқ. Фурсатдан фойдаланиб, ўринбосарларимизни кичик тарихий натижа билан табриклайман", – дейди Миржалол Қосимов.
- Ҳеч ким иккинчи ўринни олишни истамаётгандек. "Сўғдиёна" ҳам дуранг натижа қайд этди. АГМК эса етиб олиши мумкин эди...
- Турнир жадвалининг юқори ва пастки қисмида қизиқарли учрашувлар кечмоқда. Жадвалга қараб туриб ҳам майдонга чиқиб бўлмайди. Ҳозир ҳаммага очко керак.
- АГМК биринчи бўлимда прессингни яхши қўллади. Рақибга имконият қолдиргани йўқ. Ҳужум қилишда сўнгги пасни берадиган футболчи топилмади. Якуний нуқтага келганда, ижодкорлик етишмаяпти...
- Футбол шуниси билан қизиқ. Португалия Исландия билан ўйнаганда, Роналду гол уриб кетганди ёки кеча "Манчестер Юнайтед" "Вильяреал"га қарши баҳсда қандай ўйнаганини қаранг. Александр Касьянда ҳам юз фоизли имконият бор эди. Математикада икки карра икки тўрт ёки тўрт карра тўрт ўн олти, деган нарса бор. Футбол шу қадар оммабоп ўйинки, ҳали олимлар ҳам унинг тагига етолмаган. Тўғри, доскада чизиб бериш мумкин, лекин майдонда ҳаммаси бошқача. Шунинг учун ҳам футбол қизиқ спорт тури.
Comments