Миржалол Қосимов: "Ғалаба билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак"
		
		11 may 2022 22:08
        News	
	 
				 
				Миржалол Қосимов: "Ғалаба билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак"
Ўйин ҳақида
- Қизиқарли, очиқ ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" жамоасида малакали ўйинчилар жамланган, улар яхши ўйин кўрсатишяпти. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда эпчилроқ ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггича кескин ҳужумлар ва чиройли голларни гувоҳи бўлдик. Бу билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак. Стадионга келган томошабинлар ўйиндан роҳат олган бўлса, бундан хурсандмиз. Ушбу баҳс тарихда қолди, энди келгуси ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Негаки, май ойининг тақвими зич, шу боис, ҳар бир учрашувда бўшашмасдан ҳаракат қилишмиз шарт.

- Зич тақвимда ҳар бир мураббийга ротация керак бўлади. Кейинги ўйинларда ротациялар кўришимиз мумкинми?
- Имкониятдан келиб чиқиб ротация қиламиз. Энг кўп ротация қиладиган ўзим бўлсам керак. Шогирдларимнинг барчасини имкон қадар майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Таркиб рақибга қараб ҳам танланади. Бугун ҳам осон ўйин бўлмади.
- Жамоа сўнгги икки турда 90 дақиқани юқори темпда ўтказди. Олдинда, адашмасам, учта ўйин бор. Жисмоний жиҳатдан муаммолар юзага келмайдими?
- Чемпионат боши ёки охири бўлганида, хавотирланишга асос бўларди. Ҳозирги вазиятда эса ўйинларга аввалгидан-да жиддийроқ тайёргарлик кўриш талаб этилади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments