Latest news

10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   1 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  1 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  5 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  11 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2

Миржалол Қосимов: "Бугун шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди деб ўйлайман" News

Миржалол Қосимов: "Бугун шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди деб ўйлайман"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" (1:2) учрашувидан сўнг ОКМК жамоасининг бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Бизни қўллаб қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мағлуб бўлганимизга қарамай, шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди.

- Ойбек Рустамовнинг кутилмаган жароҳати ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Бугун майдондан ташқарида ҳам жароҳат олган футболчи бор экан ҳатто. Йигитлар ўйинни ёмон бошлашмади. Биринчи ўтказиб юборган голимизни бартараф этсак бўлар эди. Мақсад бўлмаса футбол ўйнаш қийин. Саволга келадиган бўлсак, Ойбек бугун тартибли ўйнаётганди, аммо кутилмаганда жароҳат олди. Бу футбол, футболда шундай бўлиб туради

- Виталий Денисовнинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз. У бугун кўп хатоларга йўл қўйди менимча.

- Бугун нафақат Виталий, балки бошқа футболчиларда ҳам ҳаяжон сезилди. Оддий вазиятларда тўп юқотдиқ. Ҳужум қиладиган вазиятларда ҳам тўпни кўп ишлаб юбордик. Бугунги ўйинда ғалаба қозонмаган бўлсак ҳам, бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

- Бугунги ўйин атрофидаги "ажиотаж" жамоанинг зарарига ишладими ёки фойдасига?

- Авваламбор бугунги учрашув катта байрам. Бундай юлдузлар олиб келиш осон иш эмас. Жорий мавсумдаги иштирокимиз бизга катта малака бўлди. Бугунги ўйин олдидан бўлган "ажиотаж" яхши ҳолат. "Бунёдкор"да вақтим "Озоди" стадионида ўйин ўтказган эдик ва ўшанда 96 минг мухлис ўйинга ташриф буюрган эди. Албатта бу қувонарли.

- Ўйингача футболчилар билан руҳий жиҳатлама ишлашга вақт бўлдими ва Бензема каби юлдузларнинг босими қанчалик таъсир ўтказди?

- Футболчиларнинг ўзи бугун билиб олишди. Улар бемалол ҳар бир рақибга қарши ўйнай олишади. Барибир қайсидир маънода ҳаяжон бўлади. Футбол ўйнаган инсонлар буни билишади.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика