Latest news

08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  20

Миржалол Қосимов: "Ал Иттиҳод"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди" News

Миржалол Қосимов: "Ал Иттиҳод"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди"

Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" – ОКМК учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клубнинг етакчи футболчиси Санжар Турсунов матбуот анжуманида қатнашишди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳар кунгидек тайёргарлик. Кеча учиб келдик. Бир кун вақтимиз бор. Ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўряпмиз.

- Санжар Турсуновнинг жамоа тайёргарлиги ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биз доимгидек тайёрланмоқдамиз. Биз ҳар бир ўйинга ижобий натижа учун чиқамиз. Рақиб жуда кучли, бу ўйин биз учун жуда муҳим, шу сабаб иштиёқимиз ҳам икки баробар кучли.

- Жаноб мураббий, сизни таваллуд аёмингиз билан табриклайман. Сиз ҳақиқий футбол экспертисиз. Ўйинчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам. "Ал Иттиҳод"га қарши ўйин ўзига ҳос ҳисобланади. Рақибингиз жуда кучли. Шу нуқтаи назардан қаралса, сизда қайсидир жиҳатдан ўйиндан олдинги қўрқув ёки чўчиш йўқми? Баъзи ўйинчиларингиз ҳозирда жароҳатда...

- Табрик учун раҳмат. Биз исталган рақибни ҳурмат қиламиз. Қўрқувга келсак, бундай ёшдан ўтганман. Бу футбол, вазият биз ўйлагандек бўлса, эртага ўзимизга керакли натижа қайд этамиз. Эртага нима бўлишини фақат яратган билади. Эртага жуда яхши ўйин кўрамиз, деб ўйлайман. Бу гуруҳда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. 

- Мен ҳам сизни табриклаймиз. Эртага қийин жамоага қарши ўйнайсизлар. "Ал Иттиҳод" билан қандай курашасизлар?

- Инсон инсон билан қандай курашса, шу тарзда курашамиз. Бизга осон бўлмайди. Тушуниб турибмиз. Европани топ жамоаларида ўз ўрнига эга бўлган футболчилар ҳозир "Ал Иттиҳод"да ўйнамоқда. Бироқ, мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Бу футбол. Бу ерда энг кераклиси, биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Буни албатта вақт кўрсатади. 

- Ўйинга қандай режаларингиз, тактикаларингиз бор?

- Бу жамоага қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Рақибнинг ҳужум чизиғида жуда кучли ўйинчилар бор. Биз ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бўш зона қолдира олмаймиз. Бир кунда ўйин услубимизни ҳам ўзгартира олмаймиз. Чемпионат ва кубок ўйинларида бошқача ҳаракат қилардик. Бу ерда бир жону, бир тан бўлиб ҳаракат қилишимиз керак.

- ОЧЛнинг биринчи туридиноқ, бу қадар кучли рақибга қарши ўйнаш омадми ёки омадсизлик?

- Албатта, омад. Гуруҳ босқичига чиққанимизни ўзи бир омад, аслида. Биз ёш жамоамиз. Ҳар доим ҳам халқаро мусобақаларга чиқиб юрмаганмиз. Бир тану, бир жон бўлганимиз сабаб шу босқичгача етиб келдик. Бу ўзига яраша тарих. Бир йил олдин Бензема шу ерда ўйнашини тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Шундай экан, бу ерда қўрқадиган нарса йўқ. Ўзимиз ёқтирган соҳа, биз футбол ўйнагани келганмиз. Қолаверса, мухлислар учун ҳаракат қиламиз. "Ал Иттиҳод" иккинчи даврада Олмалиққа боради. Биз ўз мухлисларимизнинг шу каби жамоалар ўйинидан баҳра олишларига озгина бўлса ҳам хисса қўшганимиздан мамнунмиз. 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика