Latest news

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

Миразиз Мирзааҳмедов: "Ўзбекистон-2 жамоасида ўзини кўрсатганлар Осиё чемпионатига бориши мумкин" News

Миразиз Мирзааҳмедов: "Ўзбекистон-2 жамоасида ўзини кўрсатганлар Осиё чемпионатига бориши мумкин"

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Миразиз Мирзааҳмедов Афғонистонга қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар кеча ҳам Қирғизистон билан ўйин ўтказишганди. Барибир чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Афғонистон жамоаси менда яхши таассурот қолдирди. Уларда ҳам футбол анча ривожлангани кўринди.

Жасур Абдураимов нега келмади? Кеча иккита ўйинда икки жамоани бошқарди. Бугун Тожикистон билан жуда муҳим ўйин бор. Шу боис Жасур Биродарович Ўзбекистон-1 жамоаси билан тонгги машғулотларни ўтказишга қарор қилди.


Ўйинлар вақтини мен ёки бош мураббий белгиламаймиз. Буни ташкилотчилар белгилашади. Тўғри иссиқда ўйнаш қийин, аммо унутмаслик керакки Осиё чемпионати Баҳрайнда бўлади. Бу мамлакат эса жуда ҳам иссиқ иқлимга эга.

Ҳакамлар ҳақида нима дейишим мумкин? Тўғриси бугун Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар менимча ҳеч қандай қўпол хатога йўл қўйишмади. Афғонистон мураббийи ҳакамлар ўзбекистонлик бўлгани учун уларга эътироз билдирди. Лекин мағлуб бўлган жамоа кўпинча ҳакамлардан айб қидиради. Ишонтириб айтаманки бугун бошқа мамлакат ҳакамлари ишлаганида ҳам биз ютардик.

Ўзбекистон-2 жамоасида ўзини кўрсатган 3-4 нафар футболчи Осиё чемпионатига бориши мумкин. Барчаси йигитларнинг ўзига ва ҳаракатига боғлиқ", - дейди Ўзбекистон U-19 ёрдамчи мураббийи Миразиз Мирзааҳмедов.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика