Latest news

15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  1 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  1 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  2 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  1 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  3 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  18 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  3 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  4

Минбарда "Бухоро" ПФК матбуот котиби: Азиз Салихов News

Минбарда "Бухоро" ПФК матбуот котиби: Азиз Салихов

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.


Азиз Салихов, “Бухоро” клуби матубот хизмати ходими:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- 2011 йил январьдан ишлашни бошлаганман. 2008 йилдан бери мухлислар сайтини (pfkbuxoro.com ) текинга очиб олгандим ва шу сайтни юритиб келардим. Хозирги раҳбар, Алишер Рустамов ўша пайтлар ҳам раҳбар эдилар ва мени чақириб клуб тасаруфида ишлашни таклиф этганлар.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Икки киши (аслида фақат мен) Бахтиёр Асадов ва мен. Асадов стадион суҳандони вазифасини бажаради (адашмаётган бўлсам агар).

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Барча керакли жиҳозлар (компьютер, интернет ва барча керакли нарсалар) шахсий ўзимники. Лекин борига шукур қилган ҳолда, нолимайман.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- Клубнинг “Одноклассники” тармоғида расмий гуруҳи бор ва Twitter тармоғида ҳам клубнинг расмий саҳифаси бор. Мунтазам равишда янгиланади. Расмий сайт билан бир хил тарзда фаолият олиб бормоқда.

5.Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ (ҳозирча фақат бир марта сафарга чиққанман).

6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Ҳали олганим йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?

- Ҳозирча йўқ

8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

- Бугунги кунга келиб ҳали бирор маротаба ҳориж йиғинида иштирок этмаганман. Келаси йиғинда иштирок этишни жуда хоҳлар эдим.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Ўз ўрним бор.

10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

- Ҳамма шароит бор.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

- “Бунёдкор” матбуот хизматига. Анча профессионал тарзда шароитлар яратилган.



P.S.

Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика