Latest news

22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  4 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0 21:10Фантастик тўртлик   0 20:55Милнер бир йўла 3 натижа бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди  1 20:33Мбаппе қачон сафга қайтади?  2 20:18"Барселона" етакчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин  1 20:0239 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?  3 19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  14 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  5 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  8 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  17 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  13

"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди News

"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди

Сэр Жим Рэтклифф клубнинг эгаларидан бири бўлиб келганидан кейин "Манчестер Юнайтед" ички харажатларни қисқартириш орқали гўё "шок терапияси"ни бошлади.

"Қизил иблислар" раҳбарияти бу чоралар бежиз эмаслигини яна бир бор таъкидламоқда.

Клуб бош директори Омар Берраданинг айтишича, харажатлар қисқаргани фонида 2025/2026 мавсумининг биринчи ярмида операцион фойда қарийб 33 млн фунтгача ошган. Бу эса ўтган ҳисобот давридаги қарийб 3 млн фунтлик зарар билан кескин фарқ қилади.

Бироқ шунга қарамай, клуб қарзи ҳали ҳам ўсишда давом этяпти. Барча қарз мажбуриятлари ҳисобга олинса, кўрсаткич қарийб 1,3 млрд фунтдан ҳам ошиб кетиш арафасида. Бунга қурилиши кутилаётган янги стадион харажатлари қўшилмаган, унга камида 2 млрд доллар сарфлашга тўғри келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика