Милнер - "Барселона" билан ўйиндаги камбэк ҳақида: "Мураббий бизга: Одамлар барчаси тамом деб ўйлашмоқда, деб айтганди"
26 apr 2020 18:04
News
Милнер - "Барселона" билан ўйиндаги камбэк ҳақида: "Мураббий бизга: Одамлар барчаси тамом деб ўйлашмоқда, деб айтганди"
"Камп Ноу"да ёмон ўйнамаганмиз, бир неча голли вазиятларга эга бўлгандик. Ёдимда бор, менинг ўзим яққол вазият юзага келганди. Фикрим ўзгармайди, яхши ўйнаганмиз. Фақатгина Месси ўз услубида бўлди ва масалани ҳал қилди. Ўйиндан кейин катта оғирлик ҳис қилгандим.
У ердан ҳафсаласиз қайтгандим. Кейинчалик "Ньюкасл"га қарши ўйин бўлди, жамоа соврин учун курашаётганди. Ўйин якунида ғалабани қўлга киритдик, анчагина юқори кайфиятга эга бўлдик.
"Барселона"га қарши ўйиндан олдин меҳмонхонада ўтиргандик, ўша куни "Манчестер Сити" ўйнаётганди. Кучимизга куч қўшилди.
Эртаси куни эрталаб машғулотга чиқдик, Клопп бизга қараб: "Кимдир ажойиб фикрлар айта оладими? Йўқми? Яхши бошладик. Одамлар биз вазиятдан чиқиб кета олишимизга ишонишмаяпти. Уларнинг айтишича, буни уддалаб бўлмас экан. Бироқ навбатдаги босқичга ўта олишимизни фақатгина сиз исботлай оласиз", деганди. Кейин эса ғалаба", - деди Милнер.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments