Latest news

16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  0 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  2 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  17 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  2 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  12 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  15 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  5 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  7 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  3 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  17 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1

Микола Шевченко: Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади News

Микола Шевченко: Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади

Голлар шоусига айланган “Металлург” – “Бухоро” ўйинидан кейин бизни қизиқтирган саволларга мезбонлар катта мураббийи Микола Шевченко жавоб қайтарди:
 -  Микола Николаевич, ўйиндан олган таассуротларингиз, натижадан қониқдингизми?
 -  Ғалабага эришганимиз жуда яхши. Аммо мени ташвишга солаётгани кўп гол ўтказиб юборганимиз. Агар ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришишимиз қийин кечади. “Локомотив” билан ўйинда бешта, бугун учта гол қўйиб юбордик. Жиддий рақиблар аяб ўтиришмайди.

 -  Кўп гол ўтказиб юборишда айбдорлар ким?
 -  Ҳамма. Ҳимоячилар ҳам, дарвозабон ҳам. Афсуски, шу чизиқдагилар бир жойда тўхтаб қолишгандек, назаримда. Ўсишмаяпти. Кимлардир майдонда тинимсиз тер тўкишяпти, кимлардир уларнинг ҳаракатини пучга чиқазаяпти. Ҳар сафар кўрсатма берамиз, йигитларни ҳушёрликка чорлаймиз. Ёш боламас улар, бироқ хатолари ёш болаларникидан ўтиб тушади.

 -  Шаҳзоднинг ўйини ҳақида нима дея оласиз. Терма жамоадаги биринчи расмий учрашувидан кейинги ўйин эди...
 -  Нурматовнинг узоқ йўлдан толиқиб келганлигини инобатга олган ҳолда унга биринчи таймда дам бердик. Яхши голлик вазиятларни ўз вақтида сезадиган, имкониятлардан унумли фойдаланадиган шундай ҳужумчига эгамиз. Бугунги ғалабада унинг улуши катта бўлди.

 -  Шаҳзоддан ташқари терма жамоага номзод бошқа шогирдлар ҳам борми, “Металлург”да?

 -  Нега бўлмасин. Мана Суннатилла Мамадалиев, тайёр ўйинчи. Меҳнаткаш, вазиятларни тўғри баҳолайдиган, ақлли ўйинчи. Тезкорликда, фикрлашда бугунги термадагилардан асло қолишмайди. Жамоамиздаги яна икки уч нафар футболчига бемалол эътибор қаратишса, бу йигитлар мураббийларни уялтиришмайди. Битта гапни айтайми, Нурматов ва Норбековлар жисмоний тайёргарлик бўйича ўз тенгқурлари орасида етакчи эканлигини мураббийлар кенгашида таъкидлашганларида мен ажабланмадим. Чунки бу йўлда клубда ишлар тўғри йўлга қўйилган.

 -  Иккинчи даврадаги ўзгаришлар ўзини оқлаяптими?
 -  Буни вақт кўрсатади. Биз қайси жамоалардан футболчиларни таклиф қилганимизни унутманг. Тошматовни “Сўғдиёна”дан чақиргандик. Иккинчи даврада Абдуллаев, Муродов сингари ўйинчилар “Нефтчи”дан сафимизга келиб қўшилишди. Уларда жисмоний тайёргарлик у ёқда турсин, ўйин амалиёти бўлмаган. Тошматов бугунги кунда уч тайм ўйнасак ҳам югуришга кучи етади. Фақат бошини, ақлини кўпроқ ишлатишини хоҳлардим. Муродов, Абдуллаевларга вақт керак. Ҳозирча уларнинг имкониятлари битта таймга етади холос.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика