Latest news

09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  8 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  1 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  4 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  4 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0

“Металлург”: Водий сафарига тайёргарлик бошланди News

“Металлург”: Водий сафарига тайёргарлик бошланди

Мамлакат миллий чемпионатининг 12-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафарда “Навбаҳор”га қарши тўп суради.

Бу ўйин 21 июнь куни бўлиб ўтади. “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган қийин учрашувдан кейин бекободликларга бир кунлик дам берилди ва уик-энддан эътиборан навбатдаги турга ҳозирлик жараёни бошланди. Ўз навбатида шанба куни пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Ўзбекистон U-19 жамоаси билан назорат учрашуви ҳам бекободликларнинг “Навбаҳор”га қарши ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

“Металлург” душанба куни Наманган сари йўлга чиқади. Ўтган мавсум бекободликлар Наманганда мезбонлар билан жанговор дурангга имзо чекишганди. Биринчи даврада 2-турда кечган мазкур учрашувда ҳисобни меҳмонлар вакили Алишер Зиёвуддинов очганди. Аммо биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдон эгалари Азим Аҳмедов ва Дилшод Жабборовнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишганди. “Навбаҳор” мазкур учрашувда ғалаба “чўнтакда” деб турган пайтда меҳмонлар сўнгги ҳужумда пенальти ишлашган. 11 метрлик нуқтадан жарима зарбасини Дилмурод Каримов аниқ амалга ошириб, дурангни расмийлаштирганди – 2:2.

Бу йил Наманганда бўлиб ўтадиган ўйинни андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Темур Тўхтасиновга қанотларда Анвар Маражабов ҳамда Зиёдулло Абдураҳмоновлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам гулистонлик Бахтиёр Юлчараев.

Шу ўринда ўтган мавсум Темур Тўхтасинов “Металлург” иштирокидаги учта учрашувда ишлаганлигини айтиб ўтиш лозим. Бекободликлар сафарда “Навбаҳор” билан дуранг ўйнаган, “Қўқон 1912” жамоасига имкониятни бой бериб қўйган ва Самарқанднинг “Динамо” жамоасини ўз уйида мағлубиятга учратган. Бу йилги мавсумда эса андижонлик ҳакамлар “Металлург” иштирокидаги ўйинга биринчи марта тайинланди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобад)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика