Latest news

12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  1

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари News

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” жамоаси бош мураббийи: - Давралар оралиғида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга катта эътибор қаратдик. Назорат ўйинларида қатнашдик. Бу мавсум охиригача ўз самарасини бериши керак. Ўртоқлик учрашувларини расмий ўйинлар билан таққослаб бўлмайди. Шундан бўлса керак, шогирдларимнинг ўйинга киришиб кетиши оғир кечди. Иккинчи таймдаги тезкор голлардан кейин ўзимизни бироз хотиржам ҳис этдик. Натижа ўйинга хос бўлди деб ўйлайман.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: - “Металлург”ни ажойиб ғалаба билан табриклайман. “Металлург” олий лигадаги кучли, ўз ўйинига эга жамоалардан бири. Бекободликларда таркиб 3-4 йилдан буён ўзгаришсиз сақланиб келяпти. Шунинг учун ҳам улар бир текис натижа кўрсатишмоқда. Бизнинг таркибимизда эса йўқотишлар бор. Илҳом Бойдедаев жароҳат боис, Қаҳрамон Муҳаммаджонов ва Тимур Султоновлар дисквалификация туфайли майдонга туша олишмади. Бу эса ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Олдинда водий дербиси бизни кутиб турибди. Қийин ўйин бўлади. Бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, мухлисларимиз биздан бошқа натижани кутишмаяпти.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика