Месси Альбанинг “Барселона”дан кетишига қарши бўляпти
27 mar 2017 22:15
News
Месси Альбанинг “Барселона”дан кетишига қарши бўляпти
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жамоа ҳимоячиси Хорди Альбанинг келаётган ёзги трансфер бозори чоғида Каталония клубидан кетишига қарши чиқяпти.
Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, аргентиналик футболчи ўтган йили яна бир ҳимоячи Дани Алвеснинг “Барселона”лан кетишига ҳам қарши бўлган эди.
Тахмин қилинишича, “Барселона”да қолиш ёки кетиш борасидаги сўнгги сўз Хордининг ўзида бўлади. Альба жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг “Барселона” тактик схемасини 3-4-3 кўринишда бўлиши қарши чиққанди.
Испания матбуотидаги хабарларга қараганда, Альбани ўз сафида кўриш истагини Англиянинг “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари билдирган.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments