"Мен Фергюсоннинг ғазабдан қизараётганини кўрдим": Райан Гиггз Брайан Робсоннинг у билан ҳазиллашгани ҳақида гапириб берди
08 jun 2020 15:57
News
"Мен Фергюсоннинг ғазабдан қизараётганини кўрдим": Райан Гиггз Брайан Робсоннинг у билан ҳазиллашгани ҳақида гапириб берди
"Бу ҳақда менинг хотираларим... биринчи бўлиб ҳаёлимга мураббийнинг қизил юзи келади, у менга қараб деразадан улоқтириб юборишни истарди!".
"Мен Брайан Робсонга (олдиндан) айтдим: "Роббо, ҳаммада клуб томонидан берилган машина бор [мендан ташқари], мен эса бош жамоада 25та ўйинда майдонга тушдим...".
У айтди: "Ҳа, ўйлайманки, сен бу ҳақда боссдан сўрашинг керак. Унга 25та ўйинда ўйнаганингни ва машина беришларини сўра". Роббо мен билан ҳеч қачон ҳазиллашмаганди, шу сабаб унга ишонгандим".
"Хўш, мен эшикни тақиллатдим ва мураббийга: "Эшитинг, босс, мен аллақачон 25та ўйин ўтказдим... Клуб машинаси ҳақида нима дейсиз? Гапларимнинг ўртасида унинг юзи қай тариқа ўзгараётганини кўрдим ва унга "клуб машинаси" деганим биланоқ, унинг юзи қизилга айланганини кўрдим.
"У айтди: "Клуб автомобили? Сен ҳаттоки клуб велосипедини ҳам ололмайсан. Ҳайдаб чиқаришимдан олдин офисдан йўқол! Эшикни очганимда, ярим жамоа мени эшитиб ўтирган экан".
Comments