Latest news

16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  12 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  4 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида! News

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида!

12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Унда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ушбу халқаро мусобақага қуръа ташланди ва терма жамоамиз “С” гуруҳида Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларсуь терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлишди.

Халқаро мусобақа олдидан терма жамоа мураббийи Жамшид Асадов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мундиалга қуръа ташланди ва биз “ўлим” гуруҳидамиз. Гуруҳимиздаги терма жамоалар кучли рақиблар ҳисобланади. Испания бир маротаба, Россия эса икки карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шундай бўлса-да мақсадимиз сари олға интиламиз ва насиб этса чемпионлик учун курашамиз. Тўғрисини айтганда, бундай гуруҳ бизга қўшимча куч ва мотивация беради. Биз халқимиз ва футбол мухлисларимиз, қолаверса ота-оналаримизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Халқимиздан бизларни дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик”, - дейди Асадов.



Терма жамоамизнинг Польшага йўл олувчи таркиби билан танишинг:

Дарвозабон

Исламов Сергей

Ҳимоячилар
Шаплов Данил
Эргашбоев Тоир
Шоназаров Абдуқаххор
Очилов Жаҳонгир

Ярим ҳимоячилар
Шамшидов Эдгар
Нюсков Амир
Караханян Руслан

Ҳужумчилар
Абибуллаев Тимур
Сон Салим

Бош мураббий - Асадов Жамшид
Ёрдамчи мураббий - Касимов Азиз

Жамшид Асадов бошчилигидаги жамоа 12 июль куни Польшага йўл олади. Дастлабки ўйинни улар 13 июль куни Испания терма жамоасига қарши олиб боради.

Халқимиздан ушбу терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик. Зеро бу фарзандлар барчамизники!

Дилдора Холбоева тайёрлади

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика