Махрез - ЕЧЛдаги дебют ўйинида гол урган учинчи жазоирлик футболчи
15 sep 2016 00:32
News
Махрез - ЕЧЛдаги дебют ўйинида гол урган учинчи жазоирлик футболчи
ЕЧЛ 1-турида "Лестер" клуби Бельгияда "Брюгге" клуби меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида меҳмонлар вакили Рияд Махрез ҳисобни 0:2га айлантирди. Шундай қилиб, Махрез Европа чемпионлар лигасидаги дебют учрашувида гол уришга эришди.
Ярим ҳимоячи мусобақанинг илк ўйинида гол урган учинчи жазоирлик футболчига айланди. Бунга қадар 2009 йилда "Рейнжерс" вакили Мажид Бугерра, 2014 йил "Порту" аъзоси Ясин Браими шундай натижага эришишганди.
Link :
Source : twitter.com/MisterChiping
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments