Latest news

19:30"Пахтакор" - ОКМК (онлайн ҳисоб)  4 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  0 18:34Футболни зўри бугун бўлади  8 18:25Ўзбекистон кубоги. "Жайхун" гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади  3 17:20Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 4:0 (онлайн ҳисоб)  6 16:20Зоҳир Пиримов — ОКМКнинг ютуғи, "Пахтакор"нинг муаммоси ва кубокдаги имкониятлар ҳақида   3 15:55Нажмиддин Нормуродов: "Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз, "Бунёдкор"нинг вазифаси ўзгармайди"  1 15:35ЕЧЛ. "Барселона"нинг "Боруссия Дортмунд" билан ўйинлардаги ёқимли анъанаси давом этадими?  30 15:10Про лига 2-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  0 14:56Суперлига 5-тур расмийлари маълум  1 14:20Бастони "Бавария" билан 2:1 ҳақида: "Интер" буюк ишларга қодир, лекин фақат шундай ўйнаганда"  3 13:45Лаутаро "Бавария" билан 2:1 ҳақида: "Жавоб ўйинида "Интер" худди шундай ўйин кўрсатиши керак"  1 13:15Компани мағлубият ҳақида: "Бавария" икки, уч, балки ундан ҳам кўп гол уриши мумкин эди. Натижа ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди"  6 13:00Анчелотти йирик мағлубиятдан сўнг: "Реал" учун жуда қийин бўлади, лекин "Бернабеу"да камбэклар бўлган"  42 12:53Отабек Боймуродов: "Натижа адолатли эмасди. Бундай ўйинларни бой беришимиз керак эмас"  5

Махарадзе 5 йилга футболдан четлатилди — Этика қўмитаси қарори News

Махарадзе 5 йилга футболдан четлатилди — Этика қўмитаси қарори

ОАВда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган "Локомотив" аъзоси Кахи Махарадзе ва бошқаларнинг тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этганлиги ҳолати юзасидан ЎФА томонидан тегишли тартибда текширув ўтказилиб, Этика қўмитасида кўриб чиқилди.

"Аниқланишича, "Локомотив" ПФК футболчиси Кахи Махарадзе, футболчи Евгений Кочнев, Грузия фуқаролари Г.К. ва Ч.М. исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш мақсадида, хитойлик ўзини Жай деб таништирган шахснинг ишончига кириб, тотализатор конторалари орқали "Локомотив" футбол клубининг учрашувларини Кахи Махарадзе ва бошқа футболчилар билан келишган ҳолда ўзлари учун қониқарли натижа билан якунлашга ёлғон ваъда бериб, ишонтирганлар.

Хусусан, шу йил 27 май кунги "Навбаҳор" – "Локомотив" учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, К.Махарадзе, Г.К., Ч.М. ва Е.Кочнев мазкур ўйин учун Жай исмли шахсдан тахминан 30.000 АҚШ доллари олиб, ўзаро бўлишиб олганлар.

Бундан ташқари, "Локомотив"нинг АГМК ва "Сўғдиёна" футбол клубларига қарши учрашувларига юқоридаги шахслар томонидан пул тикиш масаласи муҳокама қилинган бўлса-да, лекин бу амалга ошмагани аниқланган (ушбу маълумот ОФК ва "Sportradar" ташкилотлари томонидан ҳам тасдиқланган).

Шундан сўнг, "Локомотив"нинг меҳмонда Насафга қарши учрашувда мағлуб бўлишини тахмин қилиб, К.Махарадзе бу ўйинни ютқазиб беришига Жайни ишонтириб, у томонидан тотализаторда пул тикилишига сабабчи бўлган.

"Локомотив" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланганидан сўнг Жай ўзи томонидан ютқазилган 100.000 АҚШ долларини К.Махарадзе, Ч.М., Г.К. ва Е.Кочневдан талаб қилган. Рад жавоби олгач, ўч олиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни ЎФА ва ОАВларнинг электрон почталарига юборган.

ЎФА томонидан текширув бошлангач, Жай ноқонуний фаолияти натижасида ўз мамлакатининг тегишли ташкилотлари томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англаб, юқорида юборган маълумотлар нотўғрилиги, суратларни ўзи ясаганлиги ҳақида хабар юборган.

Юқоридагиларни ўрганиб чиқиш натижасида, ЎФА Этика қўмитаси йиғилишининг қарорига кўра, Кахи Махарадзе Интизом кодексининг тегишли бандлари бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 5 йил муддатга четлатилиб, юз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, футболчи Евгений Кочнев ҳам Интизом кодексининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 3 йил муддатга четлатилиб, ўттиз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Текширув давомида "Локомотив" ПФКнинг бошқа футболчилари ва мураббийлари тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга алоқадор бўлган чет эл фуқароларининг шубҳали ҳаракатлари бўйича маълумотлар тегишли халқаро ташкилотларга юборилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ОФК ва “Sportradar” билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келмоқда ҳамда шу каби ҳолатлар аниқланса, айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради", – дейилади ЎФА хабарида.



Мавзу юзасидан чоп этилган мақолалар:

"Махарадзе иши" ёпилдими?

SPORTRADAR Кахи Махарадзе ишида ёрдам бера оладими?

"Локомотив" сўнгги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди

Ўйиндан ўт, "Локомотив"да ... чиқди. Ёхуд Кахи ёлғиз эмас

Жиддий "юришлар" пайти келдими?!

"ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИСИ ЎЗИ ИШТИРОК ЭТГАН ЎЙИНГА ПУЛ ТИККАНМИ?

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика