Latest news

12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  1 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   0 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  2 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  9 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  3 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  35 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  16 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4

Мавсум кашфиёти катта футболдаги дебютини эслади News

Мавсум кашфиёти катта футболдаги дебютини эслади

Бу мавсум ўзини қайта кашф қилганлардан бири "Локомотив"даги Азизбек Амонов бўлди.

Гарчи мавсумни старти ёрқин чиқмаган бўлса ҳам, навоийлик футболчи 2-даврада "темирйўлчилар"ни олға етаклаган асосий фигуралардан бирига айланди. Амонов "Пахтакор" дарвозасига урилган гол, "Насаф" билан ўйиндаги муҳим дублдан кейин жамоа мухлисларининг ёқимтойига айланиб қолди. 

Шунингдек, Сречко Катанецнинг нигоҳларини ўзига қаратишни ҳам уддалади ва миллий жамоа либосида дебют қилди. Словениялик мутахассиснинг 2-йиғини ҳам Амоновсиз ўтмади. У ҳатто "Малайзия"га қарши ўйинда гол уришга ҳам улгурди.

Бу орада championat.asia нашрининг бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Азизбек Амоновни мавсум кашфиётлари сафида эътироф қилган эди.

Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етганидан кейин "Локо" вингери билан боғланиб, суҳбат уюштирдик.

— Зарафшонда туғилганингизни биламиз. Футболга кириб келишингиз қандай бўлган? 

— Аввало, ассалому алайкум! Футболчи бўлишимга асосий сабабчи дадам ҳисобланади. Кўчадаги ўйинларимиздан бирини кўрган кўриб, футбол мактабига олиб боришга қарор қилганлар. Ўша вақтлар Зарафшон шаҳрида менинг ёшимдаги гуруҳ йўқ эди. Шу туфайли акамнинг тенгдошлари билан (1993 йиллар) бир гуруҳда шуғулланишга мажбур бўлганман... 

Фурсатдан фойдаланиб, биринчи мураббийларим Виктор Константинович ва Виктор  Ивановичга ташаккур айтаман. 

— Катта футболдаги дебютингизни эслай оласизми?

— Дебютим 2017 йил сафарда "Бухоро"га қарши ўйинда содир бўлган эди. Ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда Андрей Микляев кийинишим кераклигини айтди. Бу мураббий учун катта таваккал, мен учун кутилмаган ҳолат эди. Садриддин Абдуллаевни алмаштирдим. Майдонга тушишим билан Кахи Маҳарадзе ҳисобни тенглаштирди. Кейинги 10 дақиқани биз ҳужумда ўтказдик ва Саламат Қутибоевнинг голи эвазига ютиб кетдик. Ўша ўйиндаги ҳар бир эпизод бугунгидек ёдимда.

— Бугунга қадар дарвозадан бошқа барча чизиқларда ўйнашга улгурдингиз. Қайси нуқтада тўп тепиш нисбатан осонроқ?

—Тўғри, дарвоза ва марказийҳимоядан ташқари барча позицияларда ўйнаб кўрдим. Аммо менга олдинги чизиқда ўйнаш кўпроқ ёқади. Шу туфайли мураббийлар яна ҳужумга қайтаришди.

— 2021 йилда голеадорлик хислатингиз намоён бўла бошлади. Рақиб дарвозасини кўп ишғол қиляпсиз. Микаэль Секейра сиз билан боғлиқ нимадирни ўзгартирдими?

— Шукр, бу мавсумга ўтган йилларга нисбатан кўпроқ гол уриш насиб қилди. Албатта, португалиялик мутахассисдан клубдаги ҳар бир футболчи каби кўп нарса ўргандим.

— Клуб ва терма жамоаларда турли мураббийлар қўл остида тўп тепдингиз. Улар орасидан энг яхшисини айтинг.

— Бу жуда қийин савол. Бирини бошқасидан устун қўйишни истамайман. Барча мутахассисларнинг ўз услуби ва қарашлари бор.

— "Локомотив" футболчилари орасидан қайси бири майдонда бўлса, олдинги чизиқда ўзингизни хотирижамроқ ҳис қиласиз?

— "Локо" - бир оила. Жамоамизда ўзаро ҳурмат юқори даражада. Ҳамма бир-бири билан яхши чиқишади. Шу туфайли исталган шеригим билан бирга ўйнаш завқли.

— Ўзбек ҳужумчилари кам гол уришида плеймейкерларнинг айби кўпроқми ёки..?

— Бўлиши мумкин. Лекин форвардларнинг айби кўпроқ. Яхши узатмадан ташқари, тўғри жой танлаш, кичик имкониятдан максимал фойда чиқариш керак.

— Ҳамюртларимиз орасидаги энг яхши плеймейкер ким?

— Жалолиддин Машарипов.

— Бир муддат "Бухоро" (ҳозирги "Нурафшон")да ўйнадингиз. Клуб айни пайтда Про лигада. Усмон Тошев интервьюларидан бирида "жамоадан фақат ном қолган", деганди. Ичкаридаги муҳитни кўргансиз. "Нурафшон" яхши натижалар қайд этишни хоҳласа, ишни нимадан бошлаши керак?

— Бухорода футбол ўйнаш учун зўп шароитлар бор, фақат майдон йўқ. Клуб стадиони жуда оғир аҳволда. У ерда чиройли футбол кўрсатиш учун исталга футболчи қийналади. Аммо "Нурафшон" тез орада эски мақомини тиклашига ишонаман. Чунки бухоролик мухлислар республикада етакчилардан, улар ҳар доим ўз жамоалари учун қайғуришади.

— Любинко Друлович бошчилигидаги олимпия терма жамоаси таркибида сиз ҳам бор эдингиз. Сербиялик мутахассис Таиландда ўтган Осиё чемпионатининг барча ўйинларида деярли 1 хил таркиб туширишига нима сабаб бўлган эди? Мунтазам равишда захирада ўтириш футболчилар кайфиятига салбий таъсир қилмаганми?

— Тўғриси, унинг қароррини муҳокама қилмоқчимасман. Лекин ҳар қандай мураббий катта турнирларда кўплаб ўзгариш қилишдан чўчийди. Захирада қолиш масаласига келсак, ҳеч ким ранжимади. Барчамиз Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилиш учун боргандик. 1 дақиқага тушсак ҳам, қўлдан келганча ёрдам беришга тайёр эдик. Жамоамиз ўйин томонлама яхши кўринди, аммо озгина омад етишмади.

— Терма жамоа либосида гол уришга ҳам улгурдингиз (Малайзия дарвозасига). Катанецнинг назарига тушишни эпладингиз. Сиз ўйнайдиган нуқтадаги рақобат ҳақида қисқача гапиринг.

— Шукр, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам, миллий жамоа либосида гол уриш насиб қилди. Рақобат эса жуда яхши нарса. Айниқса, мен ўйнайдиган нуқтада бир-биридан кучли футболчилар кўп.

— Мавсум тугади. Азизбек Амоновнинг келажак режалари қандай? Бошқа жамоалардан таклифлар бўляптими?

— Ҳозир оилам билан биргаман. "Локомотив" билан шартномам бор. Келажак борасида гапирсам, буни жамоа раҳбарияти ҳал қилади. Ишонч билдирилса, фаолиятим "темирйўлчилар" таркибида давом этади.


Кубок финали ҳақида 11 факт

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика