Latest news

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  4 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

Матбуот котиблари учун танлов. Ғолиблар маълум News

Матбуот котиблари учун танлов. Ғолиблар маълум

Йил бошида сайтимиз олий лига матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қилган эди.
Танлов шартлари қуйидагича эди:
1. Олий лига ва Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги учрашувларидан аввал жамоа бош мураббийи ёки футболчиларининг бири билан ўйинга оид фикрини тақдим этиш.
2. Учрашувнинг ўйин ва ўйиндан кейинги якуний қайдномасини тақдим этиш (олий лига, Ўзбекистон Кубоги, ўринбосарлар).
3. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманини mp3 форматида тақдим этиш.
4. Учрашувда тўп тепган футболчи билан ўйинга оид қисқа суҳбат (минимум бир киши, максимум 2 киши).
5. Учрашувга оид энг сара 10та сурат.
6. Учрашувнинг қизиқарли ҳолатлари акс этган видеолавҳа

Матбуот котиблари бутун мавсум давомида ўз клублари иштирокидаги ўйинларни юқори савияда ёритиб боришга ҳаракат қилишди. Баъзи ҳамкасбларимиз хатто танловдан ташқари ёшлар лигаси ўйинларини ҳам ёритиб боришгани бизни қувонтирди. Танлов натижасида клуб мухлислари ва нейтрал ишқибозлар олий лига баҳсларининг янада кенгроқ ва фото, видеолар билан ёритилишидан хурсанд бўлишгани турган гап.


Баъзи клублар кубок баҳсларига кечроқ қўшилганликлари туфайли ўйинлар сонида фарқ бўлди. Қайсидир жамоа 37та, қайсидир жамоа 31та ўйин ўтказган. Танловда "Бухоро" матбуот хизмати энг кўп ўйин ўтказди ва энг кўп балл йиғишга эришди. Иккинчи ўринни "Бунёдкор" матбуот хизмати эгаллади. "Қўқон-1912" матбуот хизмати кучли учликни якунлаб берди. Агар баллар ўйинлар сонига бўлинганида "Қўқон-1912" танлов ғолиби бўлар эди. "Машъал" ва "Локомотив" матбуот хизмати вакиллари 4 ва 5-ўринни банд этишди. Ниҳоят 6-ўринда "Навбаҳор" матбуот хизмати қайд этилди. Танловда иштирок этган барча матбуот хизмати вакилларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз.


Ғолиб ва совриндорлар қуйидагича тақдирланадилар:
1-3 - ўринлар учун  – ТВ.
4-5 - ўринлар учун – Смартфон.
6-ўрин учун мобил телефон.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ 2017 ЙИЛНИНГ 1 ФЕВРАЛЬ САНАСИДА ЎТКАЗИЛАДИ.


Олий лига

№              

Клуб

Балл              

Ўйин сони      

“Бухоро”      

271

37

2

“Бунёдкор”

264

36

3

“Қўқон-1912”    

260

35

4

“Машъал”

248

35

5

“Локомотив”

221

36

6

“Навбаҳор”

213

33

7

“Андижон”

197

35

8

“Насаф”

147

36

9

“Қизилқум”

141

33

10

“Нефтчи”

139

33

11

“Сўғдиёна”

133

33

12

“Шўртан”

126

31

13

“Металлург”

99

35

14

“Обод”

98

33

15

“Олмалиқ”

87

33

16

“Пахтакор”

84

32


Биринчи лиганинг баъзи клублари матбуот хизмати вакиллари ҳам танловдан ташқари иштирок этишди. Бу албатта ушбу клуб мухлисларини қувонтиргани аниқ. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз.


Биринчи лига

№              

Клуб

Балл              

1

“УзДонгЖу”              

155

2

“Зомин”

146

3

“Машъал-2”

84

4

“Оқ-тепа” 

63


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика