Массимилиано Аллегри: "Асосий таркиб билан чемпион бўлиш осон эди, аммо ЕЧЛ..."
13 apr 2019 23:05
News
Массимилиано Аллегри: "Асосий таркиб билан чемпион бўлиш осон эди, аммо ЕЧЛ..."
"Бугун кўплаб ёш футболчилар майдонга чиқишди. Улар яхши ҳаракат қилишди, лекин иккинчи гол тажриба етишмаслигини кўрсатди.
Иккинчи бўлимда яхши жавоб қайтардик, аммо ўйинга қайта киришиб кета олмадик. Куадрадо ва Дибаланинг ҳолатини кўришим керак. Улар ҳозир оптимал жисмоний ҳолатда эмас. Дибала кўп ўйнаса, формасини яхши даражага олиб чиқади. У ҳозир 20 дақиқалик ўйин амалиёти эга бўлиш орқали руҳан қийналмоқда.
Катта клубда ўз ўрнини топиш учун ҳар куни курашиш керак ва ҳозирги ҳаракатлардан жуда мамнунман. Бу албатта сешанба кунги ЕЧЛ ўйинидан олдин яхши эслатма. Қўшимча вақтларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланишимиз шарт.
11 асосий футболчини майдонга тушириб скудеттони қўлга киритиш жуда осон иш. Аммо, келаётган ЕЧЛ ўйинига эътибор қаратиш муҳимроқ. Кин бироз чарчади ва уни алмаштиришга қарор қилдим", - дея Аллегрининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" 16 апрель куни ўз майдонида "Аякс"га қарши ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувини ўтказади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якунланган.
Comments