Latest news

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  2 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  2 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  79 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 2-тур якунланди News

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 2-тур якунланди

Tags :  Машъал
Тайёрлов гуруҳлари ўртасида давом этаётган Республика чемпионатида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг олтинчи гуруҳидан жой олган "Машъал"нинг икки жамоаси ҳам ўйинларни ўтказди. Иккинчи турни ўсмирларимиз Косоннинг "Аланга"сига қарши ўтказиб бир ғалаба, бир мағлубият қайд этди.

Биринчи учрашув 2001-2002 йил гуруҳлари ўртасидаги баҳсда ўсмирларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жонибек Эгамбердиeв шогирдлари кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди. Голларга Руслан Хожиeв ва Жаъфар Каримов муаллифлик қилди.

Тайёрлов гуруҳлари. 2-тур
"Аланга-2001-2002" - "Машъал-2001-2002" 1:2
Голлар: Руслан Хожиeв, Жаъфар Каримов.
"Машъал-2001-2002": Аҳрор Турдиeв, Зоир Турсунов, Жаъфар Каримов, Ислом Асилбеков, Шоҳжаҳон Нормирзаeв. Аброр Ҳамроeв, Элдор Хасанов, Бекзод Файзиeв, Диёр Аҳадов, Руслан Хожиeв, Ҳакимбек Бобоқулов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сирож Сафаров, Феруз Примов, Акбар Ҳамдамов, Ёқуб Умаров, Жонибек Ғоффоров, Абдуғани Каримов, Ислом Шодибоeв.

Иккинчи учрашув 1999-2000 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида кечди. Микола Лапа бошқарувидаги жамоа эса мағлубиятга учради. 3:2 ҳисобида бой берилган ўйинда вакилларимизни икки голига Муҳаммад Ҳамроқулов муаллифлик қилди.

Тайёрлов гуруҳлари. 2-тур
"Аланга-1999-2000" - "Машъал-1999-2000" 3:2
Голлар: Муҳаммад Ҳамроқулов (2 та)
"Машъал-1999-2000": Раҳим Абдуқодиров, Зафар Акромов, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳбоз Ботиров, Азиз Темиров, Сиявуш Ёқубов, Достон Ҳайдаралиeв, Аллаёр Неъматов, Оллоёр Раупов, Муҳаммад Ҳамроқулов, Хуршид Абубакиров.
Захирадан майдонга тушганлар: Давлат Мўминжонов, Бекзод Аҳмаджонов, Бобур Ражабов.

Тайёрлов гуруҳлари ўртасида навбатдаги 3-тур ўйинлари эртага бўлиб ўтади. Муборакда "Машъал"нинг икки жамоаси Қаршининг "Насаф" клуби тарбияланувчиларини қабул қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика