Марсьяль ва Байи январда жамоадан кетмоқчи, аммо клуб уларни қўйиб юбормаяпти
21 jan 2022 23:52
News
Марсьяль ва Байи январда жамоадан кетмоқчи, аммо клуб уларни қўйиб юбормаяпти
Ҳимоячи Эрик Байи ҳамда ҳужумчи Антони Марсьяль январда "Манчестер Юнайтед"дан кетишни истамоқда.
Иккала футболчи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Аммо уларнинг бошқа клубга тўлақонли ўтиб кетиши сўроқ остида.
ESPN нашрининг ёзишича, МЮ ушбу футболчилар борасидаги фақатгина ижара асосида бўладиган таклифларни кўриб чиқади. Ундан ташқари, ижарачи клуб уларнинг маошини тўлиқ қоплаб бериши ҳам керак бўлади.
Бунга қадар "Севилья" Марсьяль борасидаги бундай таклифга рад жавобини берганди. Бунга сабаб сифатида "Манчестер Юнайтед"нинг катта маблағ сўрагани айтилганди.
"Милан" эса Байини мавсум якунига қадар ижарага олишга тайёр турибди. Аммо клубнинг молиявий ҳолати унинг маошини тўлашга бўлган имконияти паст баҳоланмоқда.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments