Latest news

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  14 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари News

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Павел Павлюченко ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди ва дуранг ўйнади. Учрашув давомида Павлюченко дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, биринчи таймдаги сейвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Павлюченко турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян ("Навбаҳор")

Самвел Бабаян қўл остидаги "Навбаҳор" бу тур Тошкентга сафар уюштириб "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. "Пахтакор"га сафарда мағлуб бўлмаган Самвел Бабаян шогирдлари бу мавсум Суперлигада ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Шундай қилиб, "Пахтакор" билан жанговар дуранг қайд этган "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

"Андижон" бу тур сафарда "Қизилқум"га қарши ўйнади ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Четлатишлар туфайли камчиликда қолган "бургутлар" шу куни жуда қийин дурангга эришишди. Меҳмонлар ҳужумчиси Рустам Туримуродов 44 ва 78-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасининг мағлубиятга учрамаслигига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Рустам Турдимуродовнинг 44-дақиқада урган голи жуда ҳам чиройли чиқди ва championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика