Latest news

01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  10 00:41"Эспаньол" — "Реал". Вальверде, Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  12 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  15 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  7 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   5 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   12 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1

Мануэль Нойер: “Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлашга сабаб йўқ” News

Мануэль Нойер: “Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлашга сабаб йўқ”

30 ёшга тўлган куни арафасида терма жамоа сафида Англияга қарши ўртоқлик учрашувида нишонлаган Нойер ўша куни жамоаси билан мағлубиятга учради.

Лекин ўртоқлик беллашувларидаги бундай ҳолатга катта эътибор қаратиш ярамайди. Германия футбол иттифоқи расмий сайтига берган интервьюсида Нойер мақсадлари, ёши ва бошқа жиҳатлар хусусида тўхталди.

- Туғилган кунингиз билан, жаноб Нойер! 30 ёшга тўлишингизни совринлар сонига тенглаштириш мумкин. Бу кун сиз учун қанчалик муҳим?
- Табрик учун раҳмат. Мен бундай омадли эканимга ишона олмайман. Туғилган кунимни ҳар йили нишонлайдиганлардан эмасман. Бу ҳаётимизнинг бир қисми, аммо уни интиқиш билан кутмайман. Баъзида дўстларим ва яқинларим қандайдир жиддий нишонлашимни кутишади. Эҳтимол, бу йил юбилей ёшимда улар шуни кутган бўлишлари мумкин.

- Сизни совға билан ҳайратда қолдириш қанчалик қийин?
- Унчалик қийин эмас, кўп нарсалардан хурсанд бўламан. Ҳар сафар. Лекин яқинларимдан ҳамиша менга бирор нарса танлаш қийинлигини эшитаман. Шундай айтишади: “Сиз футболчилар шундай йигитсизки, бирор нарсани топиш қийин – чунки ҳамма нарсага эгасиз”.

- Бу тўғри эмасми?
- Бундан фожиа ясамайман, чунки энг ажойиб совғалар юракдан берилган нарсалардир. Эҳтимол, баъзида буни ўйлаб бошни ёришга тўғри келар, лекин яқинларим шунга арзишимни билишади.

- Сизни жуда хурсанд қилган совғани мисол келтира оласизми?
- Сюрпризларни ёқтираман. Икки йилча олдин дўстларим билан вино татиб кўришга бормоқчи эдим. У ерда мени 30 киши кутиб олиб, ҳақиқий кеча ташкил қилишганди.

- 30 ёшга тўлдингиз. Ёшингиз ички ҳислар билан тўғри келадими?
- Улар ўзларини қандай ҳис қилади? Ўйлашимча, бу ёшлик даври характери ва тажриба орқали ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам берган нарсалар қоришмаси. Бу менга ёқади. Ёшни жуда муҳим деб ҳисобламайман. Баъзи 50 ёшли инсонлар бор, улар ўзларини болалардек тутишади. Футбол тарафлама 30 ёшим катта аҳамият касб этмайди. Ўзимни яхши ҳолатда деб ҳис қиляпман. Биламан, организм ҳақида ўйлашнинг вақти, аммо 30 ёш фаолиятингни тугатиш тўғрисида ўйлашга сабаб эмас.

- Бир қатор тажрибали дарвозабон бор.
- Ҳа, бунга Йенс Леманн, Эдвин ван дер Сар ёки Жижи Буффоннинг фаолияти йўли мисол бўлади. Албатта, ҳеч ким сизга кафолат бермайди. Дарвозабонларга майдондаги ўйинчиларга нисбатан кўпроқ ўйнашига имкон берадиган қоида йўқ. Аввал посбонлар ёш пайтида яхши ўйнамай, кейин ўзларини кўрсатишарди. Ҳозир ҳаммаси ўзгарган. Ҳозир дарвозабонлар ёшлигидан ўзини намойиш этиши керак ва бу организмга қўшимча юклама туширади.

- Буффон 38 ёшда ва у 2018 йилги мундиалда ўйнашни истамоқда. Нима деб ўйлайсиз, сиз навбатдаги 10 йилда ўйнашда давом этасизми?
- Футбол ўйнашни ёқтираман, ҳар куни. Мен машқларим, ўйинлар ва ўзимга синовни ёқтираман. Жараённи тўхтатиш учун сабаб кўрмаяпман. Бу менга олдингидек ҳузур бағишламоқда.

- Завқ олиш ўзингизни қандай кўрсатишингизга боғлиқми?
- Мен мақсадлар сари интилувчанман. Тез-тез ўзимдан кўнглим тўлмайди. Бу яхши, шу йўл билан ўсиб бораман. Баъзан ўзимдан жаҳлим чиққанда бу ҳузур олишга сабаб бўлмайди. Ушбу спорт турини жуда яхши кўраман. Энг қўрқинчли тушимда ҳам севги тугашини тасаввур қилолмаймман. Терма жамоада ўйнашни давом эттирар эканман, фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйларим йўқ. Бирор жаҳон чемпионатида ўйнаб, кейин кетаман деган мақсад мавжуд эмас. Барчаси вақт ўтиши билан келсин.

- Маълум пайт ўйнагач, кейин нима қилишни ўйлаб кўриш керак бўлади.
- Ҳозир аниқ ўй йўқ. Бош мураббий ёки қандайдир тайёргарлик бўйича мутахассис – мени қизиқтирадиган ишлар кўп. Ҳамиша сени илҳомлантирадиган ва ўзингга чақириқ ташлашга мажбур қиладиган ишни топиш жуда муҳим. Шунчаки тинч ҳаётга йўл олиш мен учун эмас. Бутсаларимни михга илганимда ҳам шундай бўлиб қоламан.

- Бунда футболдан ташқари бирор нарсага ҳаракат қилишингиз керак, чунки футболда сиз учун барча эшиклар очиқ.
- Эҳтимол. Лекин бу барчаси шунчаки осон бўлишини англатмайди. Ҳали танлов қилмаганим сабабли бирор нарса дейишим қийин.

- Фаолиятингизда деярли ҳамма нарсани ютдингиз: Чемпионлар лигаси, бундеслига, кубоклар, Бразилиядаги турнирни ҳам. Яна банд қилиш керак бўлган соврин борми?
- Дастлаб Европа чемпионатини ютишни хоҳлардим. Футболимизнинг ҳозирги авлодини бир нарса жипслаштиради: бизга ҳамиша кам. Биз жуда иштиёқли йигитлармиз ва бу совринларни қўлга киритиш билан ҳеч қаерга йўқолмайди. Ҳар йили Германия чемпиони бўлишни истайман ва илк бор чемпион бўлганимдан бери бу хоҳиш ғойиб бўлмади. Терма жамоа борасида ҳам шундай дея оламан. 2012 йил зафар қучган бўлганимизда ҳам Европа чемпионатида ғолиб чиқишни хоҳлардик.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика