Мане жароҳати боис Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
09 nov 2022 14:52
News
Мане жароҳати боис Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
"Бавария" ҳужумчиси Садио Мане ЖЧ-2022 ўйинларида Сенегалга ёрдам бера олмайди.
Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.
30 ёшли футболчи Бундеслиганинг 14-туридан ўрин олган "Вердер"га қарши ўйинда (6:1) жароҳат олди. Унинг тикланиши учун бир неча ҳафта керак бўлади.
Мане жорий мавсум "Бавария" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган. У Сенегал учун 92 та ўйинда 33 та тўп киритиган.
Сенегал терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 21 ноябрь куни Нидерландияга қарши ўйин билан бошлайди.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments