Latest news

09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  6 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7

Максим Шацких: “Уммонга 2:4 ҳисобида ютқазганимизда Сальков мени нима учун алмаштирганини билмайман” News

Максим Шацких: “Уммонга 2:4 ҳисобида ютқазганимизда Сальков мени нима учун алмаштирганини билмайман”

Яқинда бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали ЖЧ-2002 саралашидаги сафарда Уммон билан кечган, футболчиларимиз 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган учрашув ҳақида фикрлашгандик.

Куни кеча ўтказилган “Тезкор Студия”да Максим Шацких ва Алишер Никимбаев мазкур шубҳали ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

“Ҳа, ҳалигача бу ўйин ҳақида кўп савол беришади. Лекин, баҳс сотилган деган фикрга қўшилмайман. Турли гап-сўзлар, миш-мишлар кўп тарқалган. Футболчиларни ичига пулларни беркитгани, уни топиб олишганини ва шунга ўхшаш гаплар болалаган. Шахсан мен бу воқеага ишонмайман, ўйин келишилган деган нарсаларга ҳам умуман ишонмайман. Сафардан қайтгач, Владимир Сальков билан шахсан гаплашган эдим, Даврон Файзиев жароҳат олгани сабаб иккинчи тайм бошида ўйнай олмаганлигини, Уммон эса ўша 7 дақиқада иккита гол урганини айтганди. Мураббий Файзиев жароҳат олганини танаффусда билганида уни танаффусда алмаштирарди. Мураббий ўша жароҳат ҳамма нарсани ўзгартириб юборгани, мағлубиятга сабаб бўлганлиги таъкидлаган”,- дейди Никимбаев. 

Бир ўйин тарихи. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Уммон - Ўзбекистон 4:2         

“Биринчи таймдан кейин мени нима учун учун алмаштирганини билмайман ва тушанмайман, жароҳатим йўқ эди. Менга ҳеч ким тушунтирмаганди ҳам. Ич кийимларимиздан пуллар топиб олишган деган гапга ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Бу ҳақида ўйлагим ҳам келмайди. Лекин, кўп нарса эсимдан чиқиб кетган, шунинг учун аниқ бирон гап айта олмайман. Футболда ҳамма хато қилади. Икки хил тайм ўтказганмиз. Биринчи бўлимда Уммон ҳатто майдон марказигача кела олмаган. Иккинчи бўлимда умуман бошқача жамоага айланиб қолганмиз. Энди бу мураббийларнинг қарори, балки футболчига дам беришни истагандир”,- дейди терма жамоамиз собиқ ҳужумчиси Максим Шацких.


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика