Магдеев ва Эргашев "Оқ-тепа"ни тарк этди
04 aug 2013 16:35
News
Биринчи босқич ўйинларида “Оқ-тепа”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган Ильдар Магдеев ва асосий вақтини захирада ўтказган Баҳодир Эргашев клубни тарк этди. Магдеев (фотода 13-рақам)куни кеча олий лига вакили Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан шартнома имзолаган бўлса, Эргашев ҳеч бир клубда кўриниш бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Магдеевнинг “Оқ-тепа” билан тузган шартномаси якунланган эди. Эргашев эса, ўз хоҳишига кўра жамоадан кетди. Ильдар биринчи босқичда 13 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч марта ишғол қилди. Баҳодир эса, умуман таркибга киритилгани йўқ.

Link :
Source : oq-tepa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments