Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Любинко Друлович Тожикистон билан ўйиндан кейин: "Жамоам фантастик ўйнади" News

Любинко Друлович Тожикистон билан ўйиндан кейин: "Жамоам фантастик ўйнади"

Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 Осиё чемпионати саралашидан кейин Любинко Друлович матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун жуда яхши ўйнадик деб ўйлайман. Яъни 90-95 дақиқа давомида биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Агар бугун бир жамоа ғалаба қозониши керак бўлса ўша жамоа биз эдик. Учрашувда 2-3та вазиятлар бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Муҳим ўйинда яхши ўйнаб, кейинги босқичга чиқдик. Бугунги учрашув учун футболчилардан миннатдорман", - дейди Любинко Друлович.

- Жамоа декабрь ойидан буён ушбу саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрди. Аммо икки ўйинда ҳам ёрқин ўйин кўрмадик.
- Мен келганимга икки ой бўлди. Балки Ҳиндистон ва Тожикистон билан ўйинлар ўхшамагандир. Аммо биринчи ўйинда 3та гол урдик. Бугун ҳам ҳисоб очилмаган бўлса ҳам жамоам фантастик ўйнади деб айта оламан. Чунки натижа жуда ҳам муҳим эди. Бу жамоанинг ўйинидан тўла қониқдим.

- Осиё чемпионатига қадар таркибда ўзгаришлар бўладими ёки мана шу йигитлар асос бўлиб хизмат қиладими?

- Қитъа чемпионатигача ҳали вақт бор. Биз яна ҳам яхши ўйнаб Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз Олимпиада ўйинларига чиқиш. Сизларга ёқадиган ўйин ва кўплаб голлар уришга ҳаракат қиламиз. Бобир Абдихолиқов жароҳати сабабли саралашда тўлиқ куч билан ўйнай олмади.

- Футболчи ўзининг клубида ўйнаб тажриба тўплагани маъқулми ёки терма жамоа йиғинларида юрганими?

- Ўйинчи клубда қанча кўп ўйнаса бу терма жамоага ҳам фойда бўлади.



- ОТЖ йиғинлари Суперлига ўйинлари пайтида бўладими ёки фақат ФИФА кунларидами?

- Бунгача икки ой давомида терма жамоа бирга бўлди. Энди футболчилар клублари сафида ўйнашлари керак. Йиғинлар фақат ФИФА кунлари пайтида бўлади.

- Биз Олимпиадага чиқмоқчи бўлсак Корея, Япония, Австралия каби жамоаларни мағлуб этишимиз керак бўлади...

- Албатта Европа ва Осиёнинг гранд жамоалари билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шу орқали кучли жамоаларга тайёргарлик кўрамиз.

- Терма жамоанинг марказий ярим ҳимояси кучсиздек кўринмоқда. Асосан қанотлардан ҳужум қилаяпмиз...
- Бугун ярим ҳимоячиларимиз у қадар ёмон ўйнашмади. Абдуллаев, Рустамов, Ўрунов каби футболчилар бор. Аброр Исмоилов эса жароҳат олгани боис ўйнамади. Тўғри ўйин пайтида тўп йўқотишлар бўлади, аммо учрашув бизнинг устунлигимиз остида ўтди.

Rating: -120   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика