Latest news

19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  0 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  22 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  6 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  20 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  10 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  55 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0

Любинко Друлович талаби билан Суперлигада ўзгариш содир бўлди News

Любинко Друлович талаби билан Суперлигада ўзгариш содир бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Любинко Друлович мураббий этиб тайинлангач, ПФЛ вакиллари мазкур мутахассис билан учрашиш таклифини билдирганди.

Учрашув бугун — 25 январь куни бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилган мураббийнинг 2019 йилги мавсум учун тузиб чиқилаётган регламент юзасидан муносабатини билиш эди. Боиси, бунгача ЎФА раҳбарияти 1997 ва ундан кейин таваллуд топган футболчининг Суперлига клубларида 90 дақиқа тўп суриши масаласини илгари сураётган бўлса, ПФЛ бу таклифга қарши овоз билан чиқаётганди.
 
ЎФАнинг терма жамоалар бўлимига кўра, бу ҳолат олимпия терма жамоасига номзод футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлишида муҳим роль ўйнайди. ПФЛ эса бу ҳолат футболчиларнинг ўз устида ишлашидан тўхташи мумкинлиги, эҳтимолий жароҳат олган футболчининг ўрнига ким тушиши масаласини мураккаблаштириши каби масалаларни кўтараётганди. Бунинг юзасидан Любинко Друлович қуйидагича фикр билдирди:

- Сербия бу босқичдан аллақачон ўтиб кетди ва натижалар ёмон бўлмади. Айни вақтда Сербия клублари ҳеч қандай чекловларсиз ҳам 17, 18 ёшли футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қилади. Чунки 25 ёшга тўлган футболчини яхшироқ нархга сотиш керагидан кўп қийинлашади. Ёшроқ футболчиларга эса Европада ҳам, бошқа жойларда ҳам талаб нисбатан юқорироқ. Сабаби уларда яширин потенциал бўлиши катта эҳтимол. Серб клублари трансфер ойнасидаги маблағлар ҳисобидан ўз ҳолатини яхшилашидан келиб чиқилса, ҳозир уларга чекловлар қўйиш шарт эмас.



 
Мамлакат футболида биринчи рақамли жамоа бу — миллий терма жамоа. ПФЛ вакиллари Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланганида, чемпионат юзасидан унинг ҳам фикрлари билан қизиққанди. Олимпия терма жамоаси эса иккинчи рақамли жамоа эканидан, шунингдек, Друлович олдига Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш қўйилганидан келиб чиқиб, ПФЛ регламент масаласида қуйидаги ўзгаришни илгари суради:
 
— Суперлига ва Про-лига А клубларининг ҳар бирида 1997 ва ундан кичик бўлган бир нафар футболчи энг камида 45 дақиқа майдонда тўп суриши шарт. Бундай футболчиларнинг қайси таймда майдонда бўлишини клуб мураббийларининг ўзи ҳал қилади;

— 1997 ва ундан кичик ёшдаги футболчини зарурият юзасидан алмаштиришга тўғри келса ва бу вақтда у 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнида яна шундай бошқа футболчи майдонга чиқарилиши керак.

 
ПФЛ, шунингдек, Токио-2020 йўлида Ёшлар лигаси мусобақасига ҳам ўзгартириш киритаётганидан футбол жамоатчилигинг хабари бор. Эндиликда бу лига U21 чемпионати сифатида ўзгартирилган. Мазкур чемпионатда ёши катта бўлган 2 нафар ва 23 ёшгача бўлган 1 нафар футболчи тўп суриши мумкин. Қолган футболчилар 21 ёш ва ундан кичик бўлиши шарт.

Друлович билан учрашув фақат бир масалага ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Унга кўра, U21 лигаси ҳам Суперлига каби 33 турдан иборат бўлиши белгилаб қўйилганди. Фақатгина 22-турдан кейин U21 ҳам, Суперлига клублари ҳам ўзининг натижасидан келиб чиқиб, алоҳида ўйинларда иштирок этиши белгилаб қўйилганди. Юқоридаги минимум 45 дақиқа масаласи амалга тадбиқ этилса, 22-турдан кейинги ҳолат Суперлига клубларига мураккаблик келтириб чиқаради. Бу масала ПФЛ томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика