Лутфулла Тўраев: «Умид қиламанки, вирус тез орада ортга чекинади»
13 apr 2020 18:08
News
Лутфулла Тўраев: «Умид қиламанки, вирус тез орада ортга чекинади»
Карантинга қатъий амал қилаётган ярим ҳимоячимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Карантинга оилам билан қатъий амал қилган ҳолда уйдан ташқарига чиқмаяпмиз. Китоб ўқиб, фарзандларим билан шуғулланяпман. Қолаверса, формамни ушлаб туриш мақсадида уй тартибида машғулот ўтказяпман.
Карантин қачон тугаши номаълум. Мавсум қачон давом эттирилиши ҳам ноаниқ. Шу боис карантиндан кейин жисмоний ҳолатни тиклаб олиш осон бўлади, деб ўйламайман. Сабаби, ҳамма уйида якка тартибда шуғулланяпти, жамоавий машғулотлар ўтказилмаяпти. Барибир якка тартибда шуғулланган билан жамоавий машғулотларнинг орасида катта фарқ бор.
Мавсум қанча кеч давом эттирилса тақвим ҳам шунча зичлашади. Буни бир яхши тарафи бор. Ҳамма футболчи ўйин амалиётига эга бўлади. Барча ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати бир хил бўлиш эҳтимоли юқори. Бундай вазиятда мураббийларда ҳам ротация қилиш, истаган футболчисини хоҳлаган вақтда майдонга тушириш имконияти бўлади. Чунки айтганимдек, тақвим тиғиз бўлгани учун ҳаммага майдонга тушиш имконияти берилади ва бу ўз-ўзидан жисмоний ҳолатнинг бир хил бўлишига замин яратади.
Халқимизга нима дейишим мумкин? Ҳукуматимиз томонидан белгиланган карантин қоидаларига, гигиена қатъий амал қилайлик. Уйда қолиб, вирусни тарқалишининг олдини олишга ҳисса қўшайлик. Худо хоҳласа вирус тез орада ортга чекинади ва биз яна аввалгидек ҳаёт тарзига қайтамиз, деган умиддаман.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments