Latest news

15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  7 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  20 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4

Лушан: "Комиссар билан қариндош эмасмисан?" News

Лушан: "Комиссар билан қариндош эмасмисан?"

Суперлига 7-тур доирасида "Локомотив" - "Сўғдиёна" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Сергей Лушан ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Нурилло Тўхтасинов қатнашди.

"Бугун бир томонлама футбол бўлди. Рақибга ўз ўйинига халақит бериш учун ҳаракат қилдик. Футболда бир жамоа ҳужум қилса, иккинчиси ҳимояланади, асосан биринчи таймда шундай бўлди. Биринчи бўлим давомида ҳимояда қаттиқроқ ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳужумга ўтиш чораларини изладик. "Локомотив" - амалдаги чемпион. Балким шу боисдан футболчиларнинг ўйинлари ўхшамагандир. Иккинчи таймда бизда бир неча вазиятлар бўлди. Тўхтасинов икки марта вазиятдан фойдалана олмади. (Нуриллога қаради) Сен комиссарнинг қариндоши эмасмисан, сен умуман ўйнай олмадинг-ку. Ўйиннинг энг ёмон футболчиси бўлдинг. Айниқса биринчи бўлимда. Тўғрими? (Нурилло бу гапга ҳа деб жавоб берди).

Албатта, бу гапим ҳазил. Мен учун барча футболчиларим бирдек. Уларни яхши кўраман.

Нурилло Тўхтасинов: "Бугун қийин ўйин бўлди. Биз яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик ва хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика