Latest news

12:16"Сўғдиёна" қишки йиғинни БАА ва Туркияда ўтказади  0 12:10"Насаф" 8 январь куни Туркияда йиғин бошлайди  0 12:10Модрич: "Реал" яна ирода кўрсатди. Бу ғалаба совринга тенг бўлиши мумкин"  0 11:36Эшитдик-да! "Нефтчи"дан навбатдаги "юриш"  4 11:12Расмий хабар: "Сурхон"ни 6 футболчи тарк этди  0 10:58Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи"га ўтмоқда  9 10:50ОКМК навбатдаги футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:16Шоҳрух Гадоев фаолиятини водий жамоасида бошлашга яқин  2 09:47Sofascore. Алиқулов энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  3 09:467 нафар дебютант. ФИФА 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимизнинг рўйхатини эълон қилди  0 09:22«Нефтчи» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:50Винисиус Жуниорнинг кечаги қизили жуда «қиммат»га тушиши мумкин  32 08:24 «Қўқон-1912» жамоасини янги мавсумда ким бошқариши маълум  0 07:55Терма жамоамизнинг собиқ футболчиси «Сурхон»ни тарк этди  1 03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди!  46

Лотар Маттеус билан интервью News

Лотар Маттеус билан интервью

Германиялик таниқли футболчи Лотар Маттеус Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Табриклаймиз, герр Маттеус! Биринчи саволимиз, стадиондан туриб финал ўйини томоша қилиш қандай экан?
-Мен ўз ҳиссиётларимни тўлиқ айтиб бера олмайман. Ишонинг, бу фантастика. "Маркана"стадионида сени ватанинг жамоасининг оламшумул ғалабасини кўриш бу айтиб бера олинмайдиган ҳислар. "Маракана" стадиони бу оддий ўйингоҳ эмас, балки ҳақиқий футбол саройи. Футбол ишқибозлари стадоинда ажойиб муҳитни юзага келтира олишди. Германиялик мухлисларга тасанно деган бўлардим. Шу ўринда Аргентина терма жамоаси ишқибозларига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Баъзида футбол ишқибозлари билан жўр бўлиб қўшиқ айтворай дедим. Лекин зўрға ўзимни ушлаб турдим. Мен ўтирган жойда мартабали меҳмонлар борлигини инобатга олдим албатта.

-Ўйин ҳақида гаплашсак. Тан олиш керак, Германия финалда ўзининг яхши ўйинини кўрсата олмади.
-Қўшиламан. Аргентина финалда ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этди. Биз эса ўз имкониятларимизнинг ярмини ҳам кўрсата олмадик ҳисоби. Лекин шунга қарамасдан, бундестим биринчи бўлди. Бу Германия терма жамоасининг қай даражадаги жамоа эканлигидан далолат беради. Ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмасдан ҳам ютадиган жамоалар сони у қадар кўп эмас. Шунингдек, ўйин бошланиши арафасида Хедира, кейин эса Крамер майдонни эрта тарк этди ва Лёвнинг режаларини чиппакка чиқарди. Аммо Йоахим Лёв бу вазиятдан ҳам оқилона қарори билан чиқиб кета олди. Умуман олганда, чемпионлик номига Германия терма жамоаси тўлиқ ҳақли эди. Бошқача бўлиши адолатдан бўлмасди. Мусобақа давомида ҳам "немис машинаси" ҳаммадан зўр ўйнаб келаётганди. Бизнинг футбол ушбу муваффақиятни 24 йиллик меҳнати самараси эвазига қўлга киритди десак муболаға бўлмайди.

-Рамзий маънода айтадиган бўлсак, олтин голни немис футболининг олтин боласи киритди...
-Ҳа, қўшиламан. Унгача Месси, Игуаин ва Паласиода унданда яхши имкониятлар юзага келганди. Лекин улар бу ишни уддалай олишмади. Марио Гётце эса ўзининг илк имкониятидан моҳирлик билан фойдалана олди. Керакли пайтда керакли футболчилар ўз ишларини қилишлари зарур. Гётце буни исботлади.
Агарда эътибор қаратадиган бўлсак, Марио мусобақа аввалида асосий таркибда эди. Кейинчалик захирадан тушишни бошлади. Йоахим Лёвнинг топқирлиги иш берди. "Сен ўзингни Мессидан зўрлигингни исботла", мана Йоахим Лёвнинг Гётцени майдонга тушириш арафасида айтган сўзлари. Лёв зарур пайтда ўзининг ишончли қуролидан фойдаланди ва тарихий натижани қўлга киритди.

-Шунингдек биз Мессига "Олтин тўп" топиширилганини ҳам кўрдик.

-Тўғри тушунинг, мен Мессини ҳурмат қиламан. Ўйинларидан завқ оламан! Гуруҳ босқичида зўр ўйнади, гап-сўз йўқ. Гол урди, ассистентлик қилди. Лекин энди менга айтингчи, плей-оффда нима каромат кўрсатди?

-Ҳеч нарса.

-Айнан шундай. Битта тўп узатиш ва тўрт ўйинда 0 гол. Шуми суперголеадор футболчининг натижаси? Тўғри, жамоаси фойдаси учун кўп интилди, ҳаракат қилди. Лекин "Олтин тўп" соҳиблари бундан яхшироқ ўйнашлари керак. Майдонда ҳамма ҳаракат қилади. Лекин бу совринга лойиқ ўйин кўрсатиш шарт.
Мессини ўзи ҳам совринни олишга бораётганида нолойиқлигини сезиб турди. ФИФА аргентиналик мухлисларни овутиш мақсадида "Олтин тўп"ни Мессига топширди.

-Сизнингча "Олтин тўп"га ким лойиқ эди?

-Томас Мюллер! Ишонинг, буни мен немис футболчилиги учун айтаётганим йўқ. Томас Мюллер бутун турнир давомида кучли ўйин намойиш этди. Германиянинг ғалабаларига ўзининг катта хиссасини қўшди. Керакли голларни, тўп узатмаларни амалга оширди. Ҳар бир ўйинда жамоаси фойдаси учун катта ишларни амалга оширди. Шунингдек Роббен ҳам зўр ўйнади. Аммо муҳим бўлган ярим финал баҳсида жамоасига ёрдам бера олмади. Томас Мюллер эса Бразилия дарвозасига киритилган биринчи голга муаллифлик қилди ва даҳшатли ғалабага биринчилардан бўлиб замин яратди.

-Кейинги Жаҳон чемпионати сиз севадиган мамлакат Россияда бўлиб ўтади...
-Ишонаманки, у чемпионат ҳам ширин хотираларга бой бўлади. Россияда бу каби турнирларни чиройли қилиб ўтказа олишади. Умид қиламанки, Россия терма жамоаси ҳам Бразилиядангига кўра яхшироқ иштирок этади. Унгача Россияда янги иқтдорлар етишиб чиқишади ва мамлакат футболини янги поғонага олиб чиқишади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика