Latest news

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

"Локомотив" сафига 4та футболчи қўшилди News

"Локомотив" сафига 4та футболчи қўшилди

Мавсумнинг иккинчи ярмига қизғин ҳозирлик кўраётган «Локомотив» жамоаси давралар оралиғида ўз сафини бир қатор маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдириб олди.
Темирйўлчилар ўз таркибига тажрибали футболчи, мамлакатимизнинг энг совриндор футболчиларидан бири Илхом Суюновни қўшиб олди. Шунингдек, «Локомотив» мураббийлар штаби 1-даврани ижара асосида «Гулистон» клубида ўтказишган ярим ҳимоячилар Иброҳим Рахимов ҳамда Собир Усмонхўжаевларни ҳам ортга қайтаришга қарор қилишди. Ва энг эътиборли трансферлардан бири – бу жамоа сафида молдавиялик футболчининг пайдо бўлганидир. 1985 йил 25 июлда туғилган асли молдавиялик Александр Оника бундан буён «Локомотив» сафида тўп суради. Ушбу футболчи фаолияти давомида Россиянинг «Спартак» (Челябинск), КАМАЗ, Украина Олий лигаси вакили «Ворскла» ҳамда маҳаллий «Дачия» ва «Шериф» клублари шарафини ҳимоя қилган. Молдавия терма жамоаси сафида 10та ўйин ўтказган. Умид қиламизки, янги футболчилар «Локомотив» жамоаси ўйинини кўчайтиришга хизмат қилади.

Тўп тепган клублари:

"Хинчешти" (Молдова), "Униспорт-Авто" (Молдова), "Спартак-Челябинск" (Россия), "КАМАЗ" (Россия), "Дачия" (Молдова), "Ворскла" (Украина), "Шериф" (Молдова).


Сафимизга қўшилган ушбу янги футболчилар қуйидаги рақамларда тўп суришади:

Иброхим Раҳимов - 24
Собир Усмонхўжаев - 15
Илҳом Суюнов - 55
Александр Оника - 99
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика