Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади News

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади

Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган "Локомотив" келаси йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ҳозирда клубнинг уч нафар вакили - "Локомотив" ПФК спорт директори Р.Муқимов, халқаро бўлим мутахассиси С.Акромов ҳамда клуб матбуот котиби Х.Холиқов Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб туришибди. Клубимиз ходимлари "Hilton" меҳмонхонасига жойлашишган.

Эртадан бошлаб ОЧЛ ҳамда ОФК Кубогида иштирок этувчи клублар учун икки кунлик семинар старт олади. 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган иш тартиби давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади, хусусан, келаси йилги халқаро мусобақалар учун юз берадиган ўзгаришлар маълум қилинади ва энг асосийси, 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақадаги иштирокни "Локомотив" гуруҳ босқичидан, "Бунёдкор" билан "Насаф" эса плей-офф босқичидан бошлайди. Барча тадбирлар "Hilton" меҳмонхонасининг катта анжуманлар залида ўтказилади. Бугун ОФК ходимлари Малайзияга ташриф буюрган ҳар бир клуб вакилларини икки кунлик иш тартиби билан таништириб чиқишди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика