Latest news

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

“Локомотив” бугун чемпионлик масаласини ҳал этиши мумкин News

“Локомотив” бугун чемпионлик масаласини ҳал этиши мумкин

Бугун Самарқандда Олий Лига-2017 мавсумининг энг ҳал қилувчи учрашувларидан бири бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон чемпионлиги унвонини сақлаб қолишга жуда-жуда яқин турган “Локомотив” “Динамо” жамоаси меҳмони бўлади.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив” ушбу учрашувда ғалабага эришиш орқали мавсум якунланишига 1та тур қолганида муддатидан аввал чемпионлик унвонига эга чиқади. Бу орқали “темирйўлчилар” кетма-кет иккинчи йил Олий Лига етакчилигини сақлаб қолган бўлишади.


“Локомотив” бугун ғалаба қозонса муддатидан аввал чемпионлик унвонига эга чиқади.

Таъкидлаш жоизки, “Динамо” ҳамда “Локомотив” жамоалари миллий чемпионатларимиз доирасида шу пайтга қадар 23 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги натижаларда ҳозирча тенглик: Яъни ҳар икки жамоа ҳам 10 мартадан ғалабага эришган, 3та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Бугунги беллашувда ғалаба қозонадиган клуб ўзаро ўйинлар тарихида рақибидан ўзиб кетишга муваффақ бўлади.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Динамо” сўнгги бор “Локомотив”дан ўз уйида 2013 йилда устун келган. Ўшанда самарқандликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган эди. Шундан сўнг “Локо” ушбу рақибга умуман ютказмай келмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика