Latest news

10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболcи учун курашда енгилди  3 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  5 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  22 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Лига Кубоги: "Қўқон-1912" Тошкентда "Пахтакор"ни тор-мор келтирди News

Лига Кубоги: "Қўқон-1912" Тошкентда "Пахтакор"ни тор-мор келтирди

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

                 ЯНГИЛАШ

             ЎЙИН ШАРҲИ


- ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Қўқон-1912" Тошкентда "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллади!

- Учрашувнинг охирги дақиқасида Суҳроб Бердиев таблодаги ҳисобни янада оширди - 0:4!

- Иккинчи бўлимда дарвозалар олдида айтарли хавфли вазиятлар вужудга келмаяпти. 

- Марко Симич иккинчи огоҳлантиришни олиб майдондан четлатилди. Марко Муҳаммаданас Ҳасановга қарши қўполлик ишлатганди.

- "Қўқон-1912" ҳимоячилари анча ишончли ўйинлари сабаб рақибга ўз жарима майдончалари ичида имконият беришмаяпти. 

- "Қўқон-1912" сафида Беҳруз Саъдиллоев, "Пахтакор"да эса Розиев майдонга туширилди.

- Драган Чераннинг узатмасидан сўнг Маҳмудхожиевнинг бош билан берган зарбаси устунга тегиб майдонни тарк этди.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбасидан сўнг Умид Хамроев хавфни бартараф этди. Кейинги вазиятда эса қарама-қарши тарафга жарима зарбаси белгиланди. Бикмаевнинг зарбасини эса Сарвар Каримов қайтарди.

- "Пахтакор"да ўзгариш: Жаҳонгир Аҳмадов ўрнига Бобур Асқаров майдонга тушди.

- Иккинчи тайм бошланди!

- Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Ҳозирча катта устунлик "Қўқон-1912" тарафида.

- ГОЛЛЛЛЛ! СУПЕР ГОЛ! МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ! Мурод Холмуҳаммедов майдон марказидан Умид Хамроев қўриқлаётган дарвозага тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди. Ажойиб гол! 


- ГОЛ! "Қўқон-1912" ҳужумчиси Тимур Усмонов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб дарвозанинг ўткир бурчагига жойлади - 0:2!

- Марат Бикмаев жарима майдончасида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагига кучли зарба йўллади. Лекин Сарвар Каримов ўз постида ишончли турди ва зарбани бартараф этди. 

- Учрашувнинг 21-дақиқасида "Қўқон-1912" уюштирган ҳужум хавфли тус олди. Авазхон Маматхўжаевнинг ўткир бурчакдан тепган зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.

- Хавфли вазият! Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчак тўпидан тўғри дарвозага йўналтирган айланма зарбасини Ҳамроев қайтариб юборишга эришди.

- Беллашувнинг 8-дақиқасида Бикмаев ва Черан ижросидаги комбинацион ҳужумни Драган боши билан зарба йўллаган ҳолда якунламоқчи бўлганди, аммо бу вазиятда қанот ҳаками оффсайд қайд этди. Зарбани эса Сарвар Каримов бартараф этишнинг уддасидан чиққанди.

- Учрашув темпи юқори эмас. Жамоалар шошилмасдан футбол ўйнашмоқда. Ҳозирча ҳудудий устунлик мезбонлар тарафида. "Қўқон-1912" эса тўпсиз рақибни таъқиб этмоқда. 

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Лига кубоги, 1-тур
ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912 0:4
31 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Марат Исмаилов
Комиссар: Аббос Ахроров

Голлар: Марко Милич (24), Темур Усмонов (43), Мурод Холмуҳаммедов (45), Суҳроб Бердиев (90)

"Пахтакор": Умид Ҳамроев, Владимир Козак, Марко Симич (С), Шерзод Аъзамов, Алишер Салимов, Сардор Собирхўжаев, Жаҳонгир Аҳмадов (Бобур Асқаров, 46), Драган Черан, Марат Бикмаев, Собит Синдаров (Руслан Розиев, 68), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 74)
Захира: Азизхон Исақов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Садриддин Абдуллаев.

“Қўқон-1912”: Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Дилшод Баратов, 85), Темур Ҳакимов (Беҳруз Саъдиллоев, 65), Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Темур Усмонов (Жавоҳир Эсонқулов, 58), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов (С)
Захира: Исломжон Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Шаҳбоз Эркинов, Жасур Ёқубов.

Огоҳлантиришлар: Марко Симич (52), Темур Усмонов (56)

Четлатиш: Симич (77)

Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика