Latest news

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Левченко кетма-кет учинчи йил тенгсиз, "Бухоро"да умуман ўйнамаган Жапаров энг кучли дарвозабон — Тожикистон футбол лигаси 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлади News

Левченко кетма-кет учинчи йил тенгсиз, "Бухоро"да умуман ўйнамаган Жапаров энг кучли дарвозабон — Тожикистон футбол лигаси 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлади

Кеча Душанбедаги "Кохи Суруш" мажмуасида Тожикистон футбол лигасининг 2021 йилги мавсуми якунларига бағишланган тантанали маросим ўтказилди ва индивидуал мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Эътиборлиси, "Бухоро"да ўз имкониятига эга бўлмаган туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаров ЦСКА дарвозани муваффақиятли тарзда қўриқлаб, йил дарвозабонига айланди.

Шунингдек, Тожикистон кубоги, мамлакат суперкубогини қўлга киритган ва чемпионликни тантана қилган "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Левченко кетма кет учинчи йил (2019 йил "Хўжанд"да, 2020 ва 2021 йилларда "Истиқлол"да) энг яхши мураббий деб топилди.

 2021 йилги мавсум лауреатлари:

Биринчи лиганинг энг яхши ўйинчиси – Далер Шарипов ("Пахтакор", Жаббор Расулов);

Биринчи лиганинг энг яхши мураббийи– Хикмат Фузайлов ("Регар-ТадАЗ");

Биринчи лиганинг энг яхши тўпурари – Абдулфаттоҳ Худойдодзода ("Динамо");

Ёшлар биринчилигининг энг кучли ўйинчиси – Аминжон Алихмадов ("Равшан");

Ёшлар биринчилигининг энг кучли мураббийи – Шарифжон Зиёев ("Хўжанд");

Энг яхши ҳакам – Сайёджон Зайниддинов (Душанбе);

Энг яхши дарвозабон – Рахат Жапаров (ЦСКА);

Энг яхши ҳимоячи – Вахдат Ханонов ("Истиқлол");

Энг яхши ярим ҳимоячи – Фатхулло Фатхуллоев (ЦСКА);

Энг яхши ҳужумчи – Илхомжон Баротов ("Истаравшан");

Тожикистон чемпионатида ўйнайдиган энг яхши легионер – Артём Сердюк ("Хўжанд");

Энг яхши мураббий – Виталий Левченко ("Истиқлол");

Тожикистон чемпионатининг энг яхши тўпурари – Манучеҳр Жалилов ("Истиқлол").

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика