Latest news

07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  3 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  4 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0

"Лестер" Кристиансен билан шартнома тузиш арафасида News

"Лестер" Кристиансен билан шартнома тузиш арафасида

"Копенгаген"нинг юқори баҳоланган ҳимоячиси Виктор Кристиансен Премьер-лига вакили сафига келиб қўшилишга яқин.

Инглиз клуби футболчини 18 млн фунтга харид қилиш бўйича музокараларни олиб бормоқда. Дания клуби икки томон ўртасида музокаралар бўлиб ўтаётганини тасдиқлади, бироқ улар ҳали розилик билдирганликларини маълум қилгани йўқ.

"Тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерс 20 ёшли чап қанот ҳимоячисини шу ойда "Кинг Пауэр" ўйингоҳига олиб келмоқчи бўлган уч футболчидан бири сифатида нишонга олган. Агар бу келишув муваффақиятли амалга ошса, Дания клуби тарихидаги ва мамлакат Суперлигаси тарихидаги энг йирик битим бўлади. 

"Лестер" ҳимоячиси Жеймс Жастин ноябрь ойида узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин чап қанот ҳимоясини тўлдириш учун Рожерс кимнидир жамоага келтиришга эҳтиёж сезмоқда. Клуб 12 млн фунт миқдорида бошлагғич тўловни ўтказиб бериши мумкин. Улар Премьер-лигадаги тўртта мағлубиятдан кейин турнир жадвалида сўнгги поғоналардан юқорига чиқиб олиш учун таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда. 

Кристиансен икки йил олдин ҳозирги клубида катталар жамоасига кўтарилгач, 73 та ўйинда майдонга тушди. У Чемпионлар Лигаси ва Конференциялар Лигаси тажрибасига ҳам эга.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика