ЛегионерУз. Қатардаги “ўзбек дербиси” жанговор дуранг билан якунига етди (видео)
		
		03 feb 2018 11:23
        News	
	 
				 
				ЛегионерУз. Қатардаги “ўзбек дербиси” жанговор дуранг билан якунига етди (видео)
Санжар Турсунов тўп сураётган “Ал-Ҳарайтият” клуби лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов жамоасининг олдига Чемпионлар Лигасига йўлланма бериши мумкин бўлган кучли тўртлик вазифаси қўйилган. Уларнинг ўзаро тўқнашувида жанговор дуранг қайд этилди.
| Al-Khuraitiat | Qatar Stars League . Round 15 01/02/2018, 20:45 2: 2 Finished | Al-Sailiya | 
Ўзбекистонлик футболчилар майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Санжар ҳам, Темурхўжа ҳам жамоасининг асосий фигуралари ҳисобланади. Қизиғи, ҳар икки клубни ҳам тунислик мутахассислар бошқаради ва ўзбекистонлик футболчиларга катта ишонч билдиради.

Бу мавсум сўнгида ҳар икки футболчининг жамоаси билан шартномаси якунига етади. Уларнинг кейинги фаолиятлари қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас. “Ал-Ҳарайтият” лигада жон сақлаб қолса ва “Ас-Сайлия” мавсумни тўртликда якунлай олса, балки клублар уларга янги шартномалар таклиф қилиши ҳам мумкин.

Championat.asia статистикаси

 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments