Latest news

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

ЛегионерУз. Абдухолиқов ва Турсунов жамоаларидан тушкун ҳолат, улар миссиядан узоқлаша бошлади News

ЛегионерУз. Абдухолиқов ва Турсунов жамоаларидан тушкун ҳолат, улар миссиядан узоқлаша бошлади

Қатар Юлдузлар Лигасининг 18-тури ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган клубларга омад келтирмади.

Аввалига Санжар Турсуновнинг “Ал-Ҳарайтият” клуби принципиал ўйинда “Ал-Араби”га қарши майдонга чиқиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур ғалаба сабаб мезбонлар турнир жадвалида олдинга ўтиб олди, Турсунов жамоаси эса хавфли зонага қайтиб кирди. 

Al-Arabi

Qatar Stars League . Round 18

23/02/2018, 18:50

1
:
2
Finished

Al-Khuraitiat

45'
90'

Мазкур жамоаларнинг 1-давра ўйинида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаганди — 1:1. Агар “Ал-Ҳарайтият” зафар қучганида, лигада жон сақлаб қолиш учун катта қадам ташланган бўларди.

Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” клуби ҳам жадвалда ёнма-ён бораётган клубдан енгилди. Оқибатда “Умм Салал” футболчилари кучли тўртликка кириб олди. “Ас-Сайлия” эса Чемпионлар Лигасига йўлланма бериши мумкин бўлган сўнгги поғонадан 1 та пастга тушди.

Umm Salal

Qatar Stars League . Round 18

23/02/2018, 21:00

0
:
1
Finished

Al-Sailiya

45'
90'

“Ас-Сайлия” сўнгги 10 та ўйиндан фақатгина 1 тасида зафар қуча олди. Бу қониқарли кўрсаткич эмас. Абдухолиқовга ҳам, жамоасига ҳам мавсумнинг аввали яхшироқ келганди. Якун арафасида эса омад керагидан кўп узоққа кетиб қолгандек. “Умм Салал”га қарши 1-давра ўйинида “Ас-Сайлия” 3:2 ҳисобида ғолиб чиққанди.

19-турда “Ас-Сайлия”га бироз осон бўлади: рақиб — “Ал-Ҳор”. Санжар Турсунов жамоасида эса навбатдаги қийин ўйин — “Ал-Аҳли”.

Championat.asia статистикаси

Санжар Турсунов ҳам, Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Қатар Юлдузлар Лигасида мунтазам ўйнамоқда. Шунга қарамай, миллий терма жамоа учун вақтинча масъул бўлган Тимур Кападзе Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар учун Турсуновни таркибга киритмади. Абдухолиқов эса терма таркибидан жой олди. Айни вақтда Турсунов учун асосийси — жамоасининг лигада жон сақлаб қолиши. Келгуси тақдири қандай кечиши эса ҳозирча номаълум.

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика