Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Лeгионeр футболчи ва мураббийлар ўзбeк футболига фойдами ёки зарар? News

Лeгионeр футболчи ва мураббийлар ўзбeк футболига фойдами ёки зарар?

Келинг бир таҳлил қилиб кўрайлик!

Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги деярли ҳар қандай футбол клубида легионерлар мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Балки бу мамалакатимиз футбол клублари ўртасида “ўзини ҳурмат қиладиган клуб ёки, дейлик, ўзини профессионал ва энг яхши деб ҳисоблайдиган жамоа, бир фуқароллика эга бўлган футболчилардан иборат бўлолмайди ва бўлмаслиги керак” деган тушунча пайдо бўлганидандир. Сизнинг нуқтаи назарингизни ҳам ҳурмат қиламан албатта!
Ушбу ёндашувдан асосан ўз жамоасини бошқа мамлакатнинг энг кучли футболчилари ва мураббийларлари ҳамда бошқа мутахассислари билан тўлдиришни ва кучайтиришни истайдиган ўзбек клублари фойдаланишмоқда? Менимча, бу фикр асосан хориждан таклиф этилган мутахассислар томонидан таклиф этилмоқда ва мамлакатимиз клублари ушбу таклифларни фойда ва зараларинини ўрганмай туриб уларнинг таклифларини қабул қилмоқда. Қувонарлиси шундаки, ҳар бир миллий чемпионатда легионерлар сонида чекловлар мавжуд. Бу қоида миллий чемпионат чинакам миллий бўлиб қолиши учун белгиланганлигини англатади. Энди ўйлаб кўринг, Ўзбекистон футболи узоқ вақтдан бери маълум мутахассисларни, шунингдек бошқа давлатлардан келган футболчиларни жамоаларига жалб қилиш тажрибасидан нимага эришди? Бу жамоаларимизга қандай дарс бўлди фойдалими ёки зарарли?! Уларнинг барчаси ўз вазифаларини виждонан ва профессионал равишда бажарганми ва бажаришаяптими?



Легионер - бу ўзига хос, маҳаллий ўйинчилардан яхшироқ ўйнайдиган ва шунга яраша ишлашга мажбур бўлган футболчи. Албатта тушунарлики, бунинг учун унинг маоши ҳам бизнинг маҳаллийларга қараганда 2-3 баравар юқори бўлиши шарт. Ҳар ҳолда улар шундай деб ҳисоблайдилар биз эса уларни бу фикрларини ва талабларини ҳар томонлама қуллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, улар орасида умуман ўйнамаганлари ҳам мавжуд. Улар шунчаки шартномада кўрсатилган маошларини олишиб ётишган ва қандайдир бир маҳаллий футболчини жойини, имкониятларини эгаллабюраверган. Клуб ҳам бунга кўз юмушга мажмур. Сабаби, клуб раҳбариятлари муддатидан олдин бу кабиларни ишдан бўшатгани учун уларга товон пули тўлаши аниқ ва равшан тушунишади. Сизни ишонтириб айтаманки, ҳар бир легионер ўзимизнинг тажрибали ва иқтидорли маҳаллийлардан кўра кўпроқ нарсага эга бўлди. Агар клуб юқорида айтилганларнинг барчасини инобатга олмасдан, шунчаки ўйинчини қўйиб юборишга қарор қилган бўлса, у албатта суд жараёнлари гирдобига шўнғиган! Аммо бу вазиятда ҳам клуб ўзининг ҳақлигини исботлолмайди! Яқинда кузатганларим натижасида шуни гувоҳи бўлдимки, ФИФА томонидан кўриб чиқиладиган барча суд жараёнлари асосан бир томонлама ҳал қилинган. Сизнингча, кимнинг фойдасига? Тўғри, хорижликларнинг. Барча легионерлар ва четдан келган мураббийларнинг, мутахассисларнинг ўзбек клубларидаги фаолиятини таҳлил қилиб кўрсангиз, уларнинг кўпчилиги, деярли барчаси клублардан пулларни ғаройиб миқдорда олишганига ёки ундиришганига ва ачинарлиси бунинг эвазига клублар кутилган муҳим натижага эриша олмаганига гувоҳ бўласиз. Устига-устак, натижада яна ўзбек клублари, юмшоқ қилиб айтганда, масъулияциз фирибгарлар ва ёлғончилар номига ҳам эга бўлишди. Эҳтимол, кўпчилик бу фикрни мен билан бўлишмайди, лекин мен ишонаманки, Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги ўйинчилар унчалик кўп эмас. Агар ўзбек футбол клубларининг барча мутахассислари ва уларнинг тепасида турган ҳомийлари, шу жумладан футбол ўйнашни биладиган ёки бизнинг маҳаллий клубларга қараганда озроқ яхшироқ кўрсатмалар берган чет эллик ўртоқларимизни жалб қилмаса, яхши бўлармиди?! Агар бунинг умуман иложи йўқ деб ҳисоблайдиганлар бўлса, бунинг ўрнига, чет эл клубларидан мутахассисларни қисқа муддатли шарномалар асосида таклиф қилиш ва жалб қилиш амалиётини синаб кўриш мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, “Ганновер 96” дан мутахассислари ёки мураббийларини ёки мамлакатимизга аввал ҳам ташриф буюрган ва ҳақиқатдан ҳам тажрибаси, фойдали маслаҳатлари ва кўрсатмалари билан бўлишган, жуда яхши таассурот қолдирган ва ўзбек футболига оз бўлсада фойдаси текканлар билан 1-2 ойликлик шартнома тузиб тажриба алмашса ҳам бўладику. Бунга мисол қилиб Андрей Вайбертни келтириш мумкин.

Сўнгги пайтларда ўзбек футболига нисбатан танқидлар тобора кўпаймоқда. Халқаро мусобақалардаги муваффақияцизликлар мамлакат футболидаги мухлисларнинг ҳеч бирига ғурур бағишламайди. Бунинг устига, отни калласидек маош олаётган чет эллик футболчилар ва мураббийларнинг фаолияти исталган ва кутилган натижани бермаяпти. Агар клубларимизнинг чет эллик шериклар олдидаги қарздорликлар, тўланмай қолган тўловлар, компенсациялар бўйича даъволар билан боғлиқ низоларини, муросаларини сонини ҳисобга оладиган бўлсак, вазият мутлақо аянчли эканини кўришингиз мумкин.

Сизга ўзбек клублари тажрибасидан бир мисол келтирай. “Насаф”дан бошлайлик. Клуб легионерлари орасида узоқ йиллар давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган ва яхши натижа кўрсатган футболчилари бор эди. Аммо бу натижалар унинг клубдан олган харажатлари ва ҳақларини оқладими, деб ким ўйлаб кўрди. Сизни ишонтириб айтаманки, ушбу футболчиларнинг бирига тўланган маблағ эвазига бутун йил давомида ушбу клубнинг болалар ва ўсмирлар академиясини қўллаб-қувватлашга ва юритишга етарли эди.



Энди Ғузорнинг "Шўртан" клуби тажрибасига назар ташлаймиз. Бундай тажриба алмашиш асосида миллий чемпионат олий лигасидан бутунлай чиқиб кетган ва бугунги кунга қадар ўз позициясини исботлай олмаётган клубни кўришимиз мумкин ҳолос. Клуб чет эллик ўртоқлари - Урош Милосавлевич, Предраг Вуйович, Игорь Криушенко, В.Варивончик, Тадеушга ва яна аллақандайдир футбол агентига катта миқдорларда тўлангани ва қайсидир қисми маълум сабабларга кўра қарздорлигича қолаётгани, ушбу клуб бундай тажрибадан фақат зарар кўрганлигини тасдиқлайди ва бу зарар жуда улкан. Агар ушбу жанобларга клуб томонидан тўланган ва юқорида айтилган суд жараёнлари орқали улар олган ва ундиришда давом этаётган пул миқдорини ҳисоб-китоб қилсак, туманда яна бир “Шўртан” каби ажойиб инфратузилмали клуб барпо қилиш мумкин эди. Ўзбекистоннинг деярли барча клублари бундай вазиятга дуч келишди.

Қолаверса, ўзбек клубларида чет эллик "мутахассислар" раҳбар лавозимларига тайинланган ҳолатлар ҳам бўлган ва бу давом этиб ҳам келмоқда.

Масалан, "Бунёдкор" ни олайлик. Бу клуб таркибига қандайин таниқли шахсларни таклиф қилмаган дейсиз - Ривалдо, Зико, Эдуардо Антунеес Коимбра, Сколари, Лушан барчасини санаб ўтирмайман. Шу кунгача ҳам ушбу клубда хорижий дўстларимиз билан тортишувлар ва улар олдида қарздорликлар мавжуд. Мамлакатимизнинг мегаполис клуби қандай даражага кўтарилди, жамоа қандай натижаларни кўрсатди, бундан ўзбек футболи қандай фойда кўрди? "Навбаҳор" - бугунги кунда ҳам суд жараёнларидан ҳалос бўлиш учун курашиб келмоқда, нафақат Беленков олдида. Сушкин билан муросалар "Нефтчи" да ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Бир пайтлар легионерлар ва хорижлик мураббийларнинг "ёрдамига" таянган "Андижон", "Бухоро" ва бошқа барча клублар, яхши ҳолатда натижасиз қолишди, энг ёмони вазиятларда эса катта ноҳақ қарзлар ва компенсациялар билан “ҚАРЗДОР” ёки “АЙБЛАНУВЧИ” бўлди-қолди. Вазият ачинарли албатта.



Балки тўхтаб, бошқа мамлакатлар тажрибасидан ўрганишга ҳаракат қилишимиз керакдир. Масалан Германиядан, Евро-2004даги муваффақияцизликдан сўнг ва Германия футбол уюшмаси ёшлар футболини ривожлантиришга фаол киришди. Болалар ва ўсмирлар академиялари учун 387 та янги майдонлар очилди, мураббийлар сони кўпайди ва футболчиларни ривожлантириш бўйича мутлақо янги дастур пайдо бўлди. Бундеслиганинг 2014 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятининг пойдевори айнан ўша даврларда қўйилган эди. Шунингдек, ушбу мамлакатда тренерлар (мураббийлар) учун энг машҳур тренинг мактаби - "Ганновер 96" жойлашган. Умуман олганда, Германия дунёдаги энг кўп футбол клубларига эга бўлган мамлакатдир - тахминан 25000. Бир қарашда ушбу мамлакатнинг ҳар бир нуқтасида футбол клублари мавжудми деган фикр пайдо бўлади.

Ёки ўзига хос футбол бизнесини қурган ва кўплаб истеъдодли футболчиларни ишлаб чиқарадиган ва ушбу тижоратдан чиндан ҳам яхши даромад олаётган Португалия.

Юқоридагиларни инобатга олиб, миллий этакчиларимиз, мураббийлар ва ватанпарвар футболчиларимизни излаш ва ривожлантиришга эътиборни қаратишни таклиф қиламан.

Келинг, ушбу таклифни ва унинг ижобий томонларини таҳлил қилайлик: Бу ўзбак футболига нима бериши мумкин?
1. Клубларни ёшлар футболини ривожлантириш учун кўпроқ маблағ сарфлашга мажбур қилади. Бу, аслида, умуман ўзбек футболида асосий йўналишлардан бирига айланган бўлиши керак эди, шунинг учун бу банд алоҳида аҳамиятга эга бўлиши ва максимал даражада бажарилиши керак.
2. Маҳаллий мураббийларни чет элда тайёрлашга эътибор қаратиш керак, уларни ўша эрдан таклиф қилишнинг ўрнига. Аммо мутахассислар таклиф қилинса ҳам фақат қисқа муддатга (3-4 ой) ва муайян мажбуриятлар билан.
3. Маҳаллий мураббийлар ўзларини кўрсатишларига ва ўз устиладида ишлашлари такомиллашишлари, бу соҳада ўсишлари ва ривожланишлари учун имконият пайдо бўлади. Масалан, Жепаров, Кападзе, Нестеров, Алиқулов, Бердиев, Бақоев ва бошқа собиқ футболчилар учун.
4. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида (стимул) рақобат ва рақобатбардошлик шаклланади. Менимча, кўпчилик ўз маҳоратини оширишни хоҳлайди.
5. Қарзлар ва чет эллик мутахассисларга бериладиган ортиқча тўловлардан маҳрум бўлган клубларнинг молиявий аҳволи яхшиланади.
6. Терма жамоанинг мураббийи учун номзодларнининг муносибларини танлаш имконияти сезиларли даражада кенгаяди, чунки Ўзбекистонда албатта қобилиятли ёшлар бор. Аммо биз уларни излашимиз керак, улар билан ишлашимиз керак.

Фикримни хулоса қилиб, яна савол бермоқчиман.
Ўзбек футболи сифатини яхшилашга чинакам таъсир кўрсатган бирор бир чет эллик мураббийни ёки футболчини мисол қилиб келтира оламизми? Уларнинг натижаларини, устунлигини ва кучли томонларини кўрсатиб, маҳаллий мураббийларимиз ва футболчиларимиз натижалари билан таққослаганда катта фарқни кўроламизми? Ҳа, фақат маошларда! Маҳаллий футболчи ва мураббийларимизнинг маошлар билан солиштирганда улар 5 бараваргача кўпроқ олишган ва олишмоқда. Нега чет эллик ўртоқларга катта пул тўлайсиз? Ўзбек футболи бундан кучли бўлиб кетдими ёки кетаяптими?

Замира Муратова

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика