Ла Лигадаги илк голини “Реал”га урган Смолов, навбатдаги тўпини “Барселона” дарвозасига киритди News

Ла Лигадаги илк голини “Реал”га урган Смолов, навбатдаги тўпини “Барселона” дарвозасига киритди

Айни дақиқаларда, Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган “Сельта” – “Барселона” баҳси ўтказилмоқда.

Учрашувнинг 50-дақиқасида мезбонлар форварди Фёдор Смолов каталонияликлар дарвозасини ишғол этди. Қизиғи, 30 ёшли россиялик чемпионатдаги илк ва ягона бўлиб турган голини 2 февраль куни “Реал”га (2:2) қарши сафардаги ўйинда урганди.

Мавсум ярмида виголиклар аъзосига айланган Смолов Ла Лигада 11та ўйин ўтказишга улгурди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика