Latest news

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  6 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  25 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Ла лига бўлим бошлиғи Рауль Охеда: “Ўзбекистонда футбол ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз” News

Ла лига бўлим бошлиғи Рауль Охеда: “Ўзбекистонда футбол ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз”

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания миллий чемпионати Ла лига ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шу келишувга асосан Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар юртимизга ташриф буюришди ҳамда Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашишди.

Ташриф давомида испаниялик мутахассислар ЎФА, ПФЛ ҳамда Суперлига клублари ходимлари учун семинарлар ташкил этишди. Шунингдек, “Бунёдкор” стадионида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Клуб инфратузилмасини кўздан кечириб, фахрий меҳмонлар учун мўлжалланган китобга ўз фикрларини ёзиб қолдиришди.

Бугун Ла лиганинг “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охеда UZREPORT TV телеканали учун интервью бериб, Ўзбекистонга ташрифдан мўлжалланган мақсади ва режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Шу йилнинг январь ойида Умид Аҳмаджоновнинг Мадридга ташрифи давомида Испания футбол федерацияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг дастлабки қадамлари қўйилган эди. Ўшанда эришилган келишувга кўра бугунги кунда биз юртингизда бўлиб турибмиз.

Бу ерда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдик. Юртингизда футбол соҳасида жуда катта ўзгаришлар бўлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонда футбол ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш. Ла лига бой тажрибага эга ташкилот. Мусобақалар ўтказиш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, телетрансляциялар уюштириш, ҳомийлар билан келишувга эришиш, маркетинг каби масалаларда ўзимизнинг тажрибамизни Ўзбекистондаги мутахассислар ўртоқлашиш мақсадидамиз.

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида Профессионал футбол лигаси ва Суперлига клублари ходимлари учун семинар ташкил этдик. Семинар анча қизиқарли ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Ўйлайманки, қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.

Биз ҳамкорликни узоқ муддатга мўлжаллаган ҳолда амалга оширмоқчимиз. Ўзбекистон мамлакатда футболни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишда Испаниядан андоза олмоқчи экан, бу йўлда биз қўлимиздан келган барча ёрдамни беришга тайёрмиз.

Биз ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан суҳбат давомида уларни яна Испанияга таклиф этдик. Шу йилнинг сентябрь ойида Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичини бошламоқчимиз. Ҳамкорлигимиз узоқ вақт давом этадиган деган умиддаман”, - дейди Рауль Охеда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика