Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Футболчи   0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  22 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

"КЮ"-2016 ўз юришини давом эттиради, навбат Қашқадарёга News

"КЮ"-2016 ўз юришини давом эттиради, навбат Қашқадарёга

2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида водийда бошланган "Келажак Юлдузлари"-2016 ўз юришини воҳада давом эттиради.

"Championat.asia" сайтининг ташаббуси билан ўтказилаётган лойиҳа, 2015 йил Тошкентда бошланган эди. Қашқадарё вилоятидаги мусобақа 4-6 ноябрь кунлари, Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда "Насаф" ва "Машъал" академияларининг тарбияланувчилари ва "Шўртан" ҳамда вилоятдаги бошқа БЎСМлар қатнашадилар.

Мусобақа фестивал кўринишида бўлиб ўтади. Унда 8та жамоа учта турда ўзаро беллашадилар.

"Икки кун давомида Қашқадарёда бўлиб, "Машъал" ва "Насаф" раҳбарлари билан болалар футболи борасида бир қанча лойиҳалар устида маслаҳатлашдик. Бу борада Шамил Ярулин ("Насаф") ва Илҳом Қурбонов ("Машъал") қўлларидан келган ёрдамни аямасликка ваъда бердилар. Албатта бу бизни қувонтиради. Воҳада дастлабки ишимизни, "Келажак Юлдузлари"ни у ерда ҳам ўтказиш билан бошлайдиган бўлдик. Айнан шу муддатни танлашимизга сабаб, фестивалнинг сўнгги кунига, "Насаф", "Шўртан" ва "Машъал" футболчиларини келишларини таъминлаш. Бу болажонлар учун қизиқ бўлади.

Бу турнир режамизга кўра, 2017 йилда Сурхондарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасигача етиб бориши керак", - дейди лойиҳа муаллифи Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика